ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРИМИЗДА

Маҳаллаларда оилалар ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш мақсадида 2022 йил 1 мартдаги Фармон асосида тумандаги 35 та маҳалланинг ҳар бирида хотин-қизлар фаоли лавозими жорий этилди. Ушбу лавозимларга ўтказилган танловларда 147 нафар номзоддан 35 нафари саралаб олинди. Уларнинг 88,6 фоизи (31 нафари) олий маълумотли ҳисобланади, 71,4 фоизи (25 нафари) эса тизимда биринчи марта иш бошламоқда. Шу боисдан, соҳада энди иш бошлаётган хотин-қизлар ва фаолларимизнинг билим ва малакаларини ошириш чоралари кўрилмоқда. Бугунги кунга қадар уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратилди ҳамда планшетлар билан таъминланиши режалаштирилди.
Хотин-қизлар фаоллари томонидан май-июнь ойлари давомида тумандаги барча хонадонларга кириб, хонадонлардаги оилалар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, сўровнома анкеталари тўлдирилди. Мазкур сўровнома-анкеталар асосида xotin-qizlar.uz платформасига 83 минг 149 нафар хотин-қизлар киритилди, "Аёллар баланси" хатлови 100 фоизгага бажарилди. 
Ҳар бир сектор кесимида маҳаллабай "Аёллар дафтари"га 31 ва ундан катта ёшдаги тоифалардаги  жами 2 511 нафар хотин-қизлар тўлиқ ўрганилиб, индивидуал дастурлар шакллантирилди. Жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар 1017 нафарни ташкил этади.
Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар 106 нафардан иборат. Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд (боқувчиси бўлмаган (вафот этган, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган, руҳий касал, I-II гуруҳ ногиронлиги бўлган, бедарак йўқолган, никоҳи бекор қилинган) эҳтиёжманд хотин-қизлар)  хотин-қизлар 690 нафарни ташкил этади.
Шунингдек, туманда:
- Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган 439 нафар хотин-қизлар (меҳнатга лаёқатсиз, ўзгалар парваришига муҳтож хотин-қизлар);
- Нотурар жойларда яшайдиган эҳтиёжманд 1 нафар хотин-қизлар (доимий яшаш учун турар жойи бўлмаган, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизлар);
Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд 258 нафар хотин-қизлар (ногиронлиги бўлган фарзандини парваришлашга ўзини бағишлаган ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар) рўйхати шакл-лантирилган.
"Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларни муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:
1. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар тоифасига киритилган 1017 нафар хотин-қизлардан 719 нафари иш билан таъминланди.
Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар тоифасига киритилган 106 нафар хотин-қизлардан 77 нафарига тумандаги 3 та (Агробанк, Халқ банки ва Микрокредит банк) тижорат банклар томонидан тадбиркорлик қилиш истагида бўлган хотин-қизларга имтиёзли кредитлар ажратилди.
Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар тоифасига киритилган 690 нафар хотин-қизларнинг барчасига БҲМ нинг 4 баробари миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди: 
2. Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар тоифасига киритилган 439 нафар хотин-қизларнинг барчасига БҲМ нинг 4 баробари миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди: Жумладан; 
-1 сектордан 144 нафар, 
-2 сектордан 101 нафар,
-3-сектордан 109 нафар,
-4-сектордан 85 нафар Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар бир марталик моддий ёрдамлар ажратилди.
3. Уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар тоифасига киритилган 1 нафар хотин-қизга 20 000 000 сўм миқдорида уй-жойнинг бошланғич тўлови учун маблағ ажратилди.
4. Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар тоифасига киритилган 258 нафар хотин-қизларнинг барчасига БҲМ нинг 4 баробари миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди. 
"Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган 2511 нафар хотин-қизларга тегишлиги бўйича психологик, ҳуқуқий ва тиббий ёрдамлар кўрсатилди.
Ҳар бир тоифа бўйича белгиланган амалий ёрдамлар 2022 йил давомида тўлиқ кўрсатилганда (индивидуал дастур асосида), "Аёллар дафтари"дан фуқаронинг розилиги билан сессия қарорига асосан чиқарилади.      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги "Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 402-сон қарори ҳамда Қўмитанинг 2022 йил 25 майдаги 18-сонли буйруғи ижросини таъминлаш бўйича туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда тегишли идора ва ташкилотлар раҳбар ходимларидан иборат таркибда Ишчи гуруҳлари тузилди.
Туманда тузилган ишчи гуруҳларига жорий йилнинг 30 майидан 8 июнига қадар 249 нафар хотин-қизлар мурожаат қилдилар. Туман Оила ва хотин-қизлар бўлими Ишчи гуруҳи томонидан туман  ишчи гуруҳларига тақдим этилган талабгорларнинг аризалари ва тегишли ҳужжатлари ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасида 171 нафар хотин-қизларнинг белгиланган мезонларга тўла мос келиши бўйича Қўмитага тавсиялар берилди. Шунингдек, белгиланган мезонларга тўғри келмаганлиги сабабли 86 нафар хотин-қизларнинг ҳужжатлари асослантирилган ҳолда рад этилди. 
Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсия этилган хотин-қизларнинг умумий рўйхати туман оила ва хотин-қизлар бўлимида тузилган ишчи гуруҳининг баёни, туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғининг буйруғи асосида шакллантирилди.
Туман бўйича 171 нафар хотин-қизларга тасдиқланган низом талабларига мувофиқ адолатли, ошкоралик ва шаффофлик асосида коррупцияга оид бирор-бир ҳуқуқбузарлик содир этилмаган ҳолда тавсиянома берилди. 
Ҳозирги кунда туманда 800 нафардан ортиқ хотин-қизлар ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг турли соҳаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб бормоқда. Уларнинг 1 нафари халқ депутатлари вилоят кенгаши, 9 нафари туман кенгашлари депутати ҳисобланади. 
Туманда 2 минг 633 нафар ишсиз хотин-қизлар мавжуд бўлиб, 1398 нафари 2022 йил 6 ойи давомида бандлиги таъминланди. Уларнинг 345 нафари касб-ҳунарга ўқитилди. Бугунги кунда туманда 3090 нафар хотин-қизлар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқда.
Юлдуз ЎРОҚОВА,
туман ҳокими ўринбосари,
Оила ва хотин-қизлар
                                  бўлими бошлиғи.