Оқдарё туман Санэпидқўмита бўлимида навбатдаги пресс-тур ўтказилди


Оқдарё туман Санэпидқўмита бўлимида навбатдаги пресс-тур ўтказилди

  Бугунги кунда инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳоли ўртасида учрайдиган турли хил юқумли касалликларни олдини олиш долзарб вазифа ҳисобланади. Хўш, бугунги кунда туман Санэпид қўмита бўлими томонидан олиб борилаётган ишлар ва бўлимда ишчи-хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар замон талабига жавоб бера оладими? Туман ҳокимлиги томонидан ўтказилган навбатдаги пресс-турда ОАВ журналистлари туман Санэпид қўмита бўлими бошлиғи Баҳриддин Маркаевга ушбу саволлар билан мурожаат қилди:

  - Бўлимда 63 нафар ишчи-хизматчилар фаолият кўрсатишади. Уларнинг 29 нафари олий маълумотли, 34 нафари ўрта махсус маъумотга эга мутахассислардан иборатдир.Бугунги кунда бўлимда 28 та лаборатория хоналари мавжуд бўлиб, уларнинг барчасида ишчи-хизматчиларимиз учун замонавий талаблар даражасида шарт-шароитлар яратиб берилган. Жумладан, бактериология, паразитология, санитария-гигиена лабораторияси, эмдориларни сақлаш омборхонаси фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, туманимиз аҳолиси орасида юқумли касалликларни олдини олиш юзасидан мунтазам равишда тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

   - Бўлимда қарийб 31 йилдан бери фаолият кўрсатаман дейди озиқ-овқат санитария-гигиенаси лабораторияси олий тоифали санитар врачи Ортиқой Эргашева. – Бизнинг бўлимимизда тумандаги мавжуд ичимлик сувлари ва оқава сувлар таркиби текширилиб, таҳлил қилинади. Бу эса албатта инсон саломатлигини муҳофаза қилишда муҳим аҳамиятга эгадир.

   Пресс-тур иштирокчилари туман Санэпидқўмита бўлимида яратилган шарт-шароитлар, уларда амалга оширилаётган иш жараёнлари билан танишиш давомида бўлимда фаолият кўрсатаётган ишчи-хизматчилар билан бевосита мулоқотда бўлишиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

                                 Ўз мухбиримиз.