МАНЗИЛИГА ЕТМАГАН “ОПИЙ”

Самарқанд вилояти Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими, вилоят ДХХ ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Булунғур тумани ҳудудидаги “Юқори нуқта” йўл-патруль хизмати масканида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида “Cobalt” русумли автомашинада ҳаракатланиб келаётган 1974 йилда туғилган фуқаро С.А. тўхтатилиб, унинг бошқарувидаги автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, фуқаронинг ёнидан 23 грамм “опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди.

Суриштурув давомида фуқаро С.А. Тошкент шаҳрида яшовчи жиноий шерикларига гиёҳвандлик моддасини етказиб беришни режалаштирганлиги маълум бўлди.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.


Самарқанд вилояти божхона

бошқармаси ахборот хизмати.