ОЗОН ҚАТЛАМИ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ
Маълумки, атмосферанинг озон қатлами қуёшнинг ультрабинафша нурларини ушлаб қоладиган қалқон ҳисобланади. Афсуски, сайёрамизда табиий мувозанат бузилиши натижасида озон қатламининг емирилиши билан боғлиқ экологик хавф пайдо бўлди. Бу эса келажакда иқлимнинг башорат қилиб бўлмайдиган ўзгаришларига, яъни инсон организми иммун тизимининг заифлашишига, онкологик касалликлар сонининг ошишига, ўсимликларнинг секин ўсишига олиб келиши мумкин.
Олимларнинг тадқиқотларига кўра, озон қатламининг емирилишига совитиш техникалари, ёнғин ўчириш воситалари, таркибида галогенлар (хлор, фтор ва бром) бўлган кимёвий моддаларнинг саноат ва қурилиш соҳасида кенг қўлланилиши асосий сабаб саналади.
Экологик хавфнинг олдини олиш мақсадида 1985 йилда дунёнинг 147 мамлакати иштирокида Озон қатламини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Вена конвенцияси қабул қилинди. Орадан икки йил ўтгач, 1987 йилнинг 16 сентябрида озон қатламини емирувчи моддалар бўйича Монреал протоколи имзоланди. Шу кундан эътиборан ушбу сана озон қатламини ҳимоя қилиш халқаро куни сифатида нишонланади.
Кейинги йилларда юртимиз аҳолиси, айниқса, ёшларга экологик билим бериш борасида кўпгина ижобий ишлар қилинмоқда. Ўрта ва олий ўқув юртларида талабаларга экология фани бўйича билим берилмоқда. Бундан ташқари, газета ва журналлар, радио телевизорлар орқали экологиянинг долзарб масалаларига оид мақолалар бериляпти, кўрсатувлар уюштириляпти. Шунга қарамай, биз ёш авлодга қониқарли даражада экологик тарбия беряпмиз, деб айта олмаймиз. Айниқса, шаҳар ва қишлоқларимиз, маҳаллаларимиз, аҳоли турар ва нотурар жойлардаги атроф муҳитнинг тозалигини сақлашда фуқароларнинг нотўғри муносабатда бўлишини кечириб бўлмайди.
Гарчи, ҳозирда атмосфера ҳавосидаги озон жуда оз қисмни ташкил этса-да, унинг аҳамияти бениҳоя каттадир. У оқсил ва нуклеинли кислоталарни емирувчи қатъий ультрабинафша нурланишни ушлаб қолади. Таъкидлаш лозимки, стратосфера озони - об-ҳавонинг қисқа муддатли ва локал ўзгаришларини белгилайдиган муҳим иқлимий омилдир. Қуёш нурланишини юта туриб ва энергияни бошқа газларга узата туриб, озон стратосферани иситади ва бу билан бутун атмосферада сайёравий иссиқлик ва циркуляр жараёнларнинг хусусиятларини тартибга солади. Озон қатламини олимлар "биологик қалқон" деб ҳам атайдилар. Таассуфки, бу қалқоннинг емирилишига инсон омили катта роль ўйнаяпти.
16 сентябрь - Халқаро Озон қатламини муҳофаза қилиш куни муносабати билан 51-умумтаълим мактабида "Озон қатлами ҳимояга муҳтож" мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан ушбу мавзу асосида тайёрланган маърузалар, саҳна кўринишлари, бадиий чиқишлар намойиш этилиб, шеър ва қўшиқлар ижро этилди.

Озода БОЗОРОВА,
51-мактаб ўқитувчиси.
Мавзуга оид:
Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10
Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37
ОЗОН ҚАТЛАМИ БИЗНИ НИМАЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛАДИ?
- 01 фев, 13:57
Ёнғиндан эҳтиёт бўлинг!
- 16 янв, 19:26
махсус-тактик машғулотлар
- 11 дек, 15:36