НАЗОРАТ ЧЕКЛОВЛАРИНИ БУЗГАН ФУҚАРО ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛДИ

Судланувчи Рўзиев Фурқат (исми-шарифи ўзгартирилган) 1979 йилда туғилган, оилалик, 2 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз. Оқдарё тумани Мустақиллик маҳалласида яшайди. У муқаддам судланган бўлиб, 2009 йил 14 декабрь куни Россия Федерацияси Самара шаҳар суди томонидан Россия Федерацияси ЖКнинг 30-моддаси 3-қисми ва 2281-моддаси 3-қисмининг "г" банди билан айбдор деб топилиб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган бўлиб, тайинланган жазони тўлиғича ўтаб чиққан.

Судланувчи Рўзиев Фурқатга 2023 йил 6 апрель куни жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман судининг қарори билан маъмурий назорат ўрнатилиб, суд томонидан ўрнатилган маъмурий назорат чекловлардан иборат қоидаларини бузганлиги сабабли, 2023 йил 11 май куни жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман судининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 206-моддасига асосан унга нисбатан яшаш уйидан кеч соат 23:00дан тонгги 06:00га кадар чиқмаслик, туман ҳудудининг муайян жойларида (кафе, бар, ресторан, дискотека ва бошқа кўнгилочар жойлар, спиртли ичимликлар билан савдо қилувчи дўконлар)да бўлмаслик, туман ИИБнинг рухсатисиз доимий яшаш жойини ташлаб кетмаслиги, Оқдарё тумани ИИБга бир ойда икки марта профилактик рўйхатдан ўтиш учун келиши мажбурлиги каби чекловларни қасддан бузиб, бундан ўзига тегишли ижобий хулоса чиқармади. 

2023 йил 8 август куни ҳудудий профилактика инспектори томонидан унинг яшаш уйи текширилганда, ўзи истиқомат қиладиган яшаш уйда алкоголли ичимликларни истеъмол қилиб, ўзига нисбатан ўрнатилган маъмурий назорат қоидаларини қасддан бузган.

Судланувчи Рўзиев Фурқат Ўзбекистон Республикаси ЖК 226-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил 6 олти ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.


Ж.Худойбердиев,

туман прокурори ёрдамчиси, 

3-даражали юрист.

Мавзуга оид:
Суд ва ҳаёт

Суд ва ҳаёт

  • 31 мар, 15:18
Суд ва ҳаёт

Суд ва ҳаёт

  • 31 мар, 15:10