Халқ хизматида

ХАЛҚ МАНФААТЛАРИ ЙЎЛИДА

Мамлакатда тинчлик осойиш талик бўлмаса, ҳеч нарса татимайди. Шундай экан, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси шу юрт учун, шу халқ учун  жон куйдириб, хавфсизлигини таъминлашдек 

шарафли ва масъулиятли ишларда фаол  қатнашиб келаётир. Айниқса,  жамоат тартибини сақлаш ҳамда 

ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ишлари 

ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳамкорликда тизимли ташкил  қилиняпти. 

 Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Самарқанд вилояти  қўриқлаш бошқармаси 

9-Алоҳида отряди ходимлари томонидан туманимиз фу қароларини хавфсизлигини таъминлаш, халқимиз тинчлиги, осойишталиги йўлида маҳаллаларда ҳамда 

Оқдарё кийим-кечак бозори ҳудудида туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда халқимизга беминнат хизмат кўрсатилмоқда. Бозор ҳудудида йирик савдо дўконлари  қўриққа олиниб, кечаю-кундуз  қўриқланиб келинмоқда. Шу билан бир  қаторда  отряд ходимлари оммавий ва сиёсий тадбирларда ҳам мунтазам  қатнашиб, фуқаролар тинчлиги ва хавфсизлиги учун ўз вазифасига сидқидилдан ёндошиб хизмат  қилиб келишмоқда. 

Энг асосий мақсадимиз халқимиз осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш орқали уларнинг ишончини  қозониш,  жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг умуман содир этилмаслигига эришиш экан, бу борада бор куч ва билимимизни сафарбар этамиз.

О.ИСМОИЛОВ,

Самар қанд вилояти  Қўриқлаш бошқармаси 

9-Алоҳида отряд гуруҳ командири, катта сержант.