Давлат ҳимоясига муҳтож аҳоли манфаатини кўзлаб

2020 йилнинг 17 ноябрь куни Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида Мажбурий ижро бюроси ва Бош прокуратура ҳамда бошқа давлат органлари олдига ҳам қатор вазифалар қўйилди. Шунингдек, 2020 йил 24 ноябрда "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 6118-сонли Фармон қабул қилинди. Ушбу ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш ва ҳаётга татбиқ этиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. 
Ўтган 2021 йил давомида МИБ Оқдарё туман бўлими томонидан жами 1,5 трлн. сўмлик 20.495 та ижро ҳужжатлари юзасидан ижро тадбирлари амалга оширилиб, жами 1 трлн. сўмдан ортиқ 19.825 та ижро ҳужжатлари бўйича якуний қарорлар қабул қилинди. Шундан 11.363 та ижро ишлари бўйича амалда салкам 7 млрд. сўм маблағлар, яъни ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичларига нисбатан 2 баробар кўпроқ маблағлар ундирилган. Жумладан, давлат бюджетига амалда ундирилган маблағлар миқдори 1,5 млрд. сўмни, банклар фойдасига ундирилган маблағлар миқдори 40 млрд. сўмни, юридик ва жисмоний шахслар фойдасига ундирилган маблағлар миқдори эса 200 млрд. сўмни ташкил қилган. 
Бюро органлари олдига қўйилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда жами ундирувлар, шу жумладан давлат фойдасига ундирувларни амалга ошириш борасида ҳар ойлик режа-графиклар тасдиқланиб, уларнинг тўлиқ ижроси таъминлаб келинган. 
Президентимизнинг 6118-сонли Фармони талабидан келиб чиқиб, янги тизим асосида 2020 йилдан бошлаб давлат фойдасига ундирувларнинг муайян қисмини "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари" бўйича жамғармаларга йўналтириш амалиёти йўлга қўйилди. Масаланинг мамлакатимиз ижтимоий ҳаёти учун, аҳолимизнинг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилиши белгиланган ушбу маблағларни ундирилиши юзасидан белгиланган ҳар ойлик режа-графикларининг ортиғи билан бажарилиши таъминлаб борилган ва ўтган йилнинг 12 ойи давомида "Дафтарлар"га жами 1 млрд. 370 млн. 582 сўм пул маблағлари ундирилган. 
Таҳлилларга кўра, алимент тўловларини ундириш билан боғлиқ ижро хужжатлари 1342 тани ташкил қилади. Шу билан бирга, бўлимга келиб тушаётган ва ҳал қилинаётган мурожаатларнинг асосий қисмини, яъни 71,2 фоизини айнан алимент ундирувлари билан боғлиқ мурожаатлар ташкил этмоқда. 
Ўтган йил давомида амалга оширилган мажбурий ижро тадбирлари натижасида алимент тўловчи қарздорлардан жами 8 млрд. 840 млн. 691 минг сўмдан ортиқ алимент пуллари ундирувчиларга ундириб берилди. Жорий йилнинг ўтган 3 ойи давомида эса 1 млрд. 400 млн. 245  сўмлик алимент пуллари ундириб берилган. Бу тоифадаги ижро ишлари бўйича қарздор ва ундирувчилар билан олиб борилган профилактик суҳбатлар ва чора-тадбирлар маҳсулида 87 та ёш оилалар яраштирилиб, оилаларнинг тикланишига эришилди. 2022 йилнинг ўтган 3 ойида ажрим 65 та оила тикланган. Шунингдек, иш ўрнини йўқотган, оғир аҳволга тушиб қолган ва ёрдамга муҳтож алимент тўловчи қарздорларнинг 472 нафари ишга жойлаштирилиб, уларнинг доимий бандлиги таъминланди ва алимент ундирувлари уларнинг иш ҳақларини маълум миқдорига қаратилди. Жорий йилнинг ўтган 3 ойида 154 нафар алимент тўловчилар ишга жойлаштирилди.
Шу билан бирга, қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлиги тамойилларига таянган ҳолда, алиментларни тўлашдан бўйин товлаб келган жами 27 нафар қарздорлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 474-моддаси билан маъмурий жавобгарликка, 4 нафари эса Жиноят кодексининг 122-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилди. 2022 йилинг ўтган 3 ойида 20 нафар қарздорлар маъмурий жавобгарликка, 2 нафари эса жиноий жавобгарликка тортилган.        
Ўтган йилнинг 12 ойи давомида МИБ Оқдарё туман бўлими ходимлари томонидан қонунчилик тарғиботига доир жами 124 та оғзаки тадбирлар ўтказилган. Шунингдек, тарғибот тадбирлар доирасида халқ депутатлари Кенгашларида  18 маротаба, бевосита маҳаллаларда 124 маротаба чиқишлар қилинган. 
  Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 6118-сонли Фармони ижросини сифатли ва тўлақонли таъминлаш борасида тизимли чора-тадбирлар давом эттирилмоқда. 
Бюронинг туман бўлимига 2021 йил 12 ойи давомида   алимент тўловларини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари 1342 тани ташкил қилади. Жорий йилнинг 3 ойи давомида эса 264 та алимент ундириш тўғрисида ижро ҳужжатлари келиб тушган. Шу билан бирга, бўлимга келиб тушаётган ва ҳал қилинаётган мурожаатларнинг асосий қисмини, яъни 71,2 фоизини айнан алимент ундирувлари билан боғлиқ мурожаатлар ташкил этмоқда. 
Бугунги кунда суд қарорлари асосида алимент тўловларини амалга ошириши белгиланган 1342  та қарздорларнинг 716 таси расмий тарзда ҳеч қаерда ишламайди.  Фармон талабларидан келиб чиқиб ёрдамга муҳтож ва оғир аҳволга тушиб қолган қарздорларнинг секторбай манзилли рўйхатлари тузилиб, ҳамкорликдаги тадбирларни амалга ошириш мақсадида барча сектор раҳбарларига тақдим этиб борилмоқда. 
Хулоса қилиб айтганда, бюронинг асосий вазифаларидан бири - алимент ундирувлари билан боғлиқ фаолият, яъни аҳолимизнинг давлат ҳимоясига энг муҳтож қатлами - вояга етмаганларнинг манфаатини кўзлаган ҳолда суд қарорлари асосида белгиланган таъминот маблағларини қарздорлардан ўз вақтида тўлиқ ундириб бориш фаолиятидир. Шундай экан, барча сектор раҳбарлари, маҳалла масъуллари халқимизнинг давлат ҳимоясига муҳтож қатлами бўлган аҳолининг манфаатларини таъминлаб бериш, айниқса, ёш оилаларни сақлаб қолиш борасида ўзларининг муносиб улушларини қўшмоғи лозим.
Эрка ҲАСАНОВ,
Бош прокуратура ҳузуридаги 
мажбурий ижро бюроси туман
 бўлими  бошлиғи.