О Д А М С А В Д О С И – А С Р М У А М М О С И

Мамлакатимизда ҳам амалга оширилаётган ислоҳот ва янгиланишлар натижасида фуқароларнинг турмуш шароити узлуксиз юксалиб бормоқда, ҳуқуқ ҳамда эркинликлари тўла рўёбга чиқарилиши учун қулай ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий шарт-шароитлар юзага келмоқда.
Буларнинг барчаси шахс эрки, унинг ҳаёти, саломатлиги ва шахсий ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш, фуқаролар ҳуқуқий муҳофазаси самарадорлигини ошириш, шахс-давлат муносабатларида шахс манфаатлари устуворлиги тамойилига оғишмасдан амал қилиш эҳтиёжини янада кучатирмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 августдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонуни билан одам савдосига оид ноқонуний ҳаракатларга қарши тадбирлар, давлат ва жамоа органлари томонидан бажариладиган энг муҳим вазифалар белгилаб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.
Афсуски, дунё бўйлаб шунча кенг қамровли фаолият, тегишли тарғибот-ташқивот олиб борилишига қарамай, ҳар йили миллионлаб инсонлар “замонавий қуллик”, яъни одам савдоси қурбонига айланмоқда. Улар орасида аёллар, кексалар, ҳатто ёш болалар ҳам борлиги ачинарли. Ушбу жиноятнинг ривожланишига туртки бўлаётган асосий омиллардар бири одамларнинг чет элга бориш ва ишга жойлашиш ҳақида етарли маълумотга эга эмаслигидир. Ачинарлиси, ўзга давлат, бегона бир муҳитга тушиб қолганлар мўмай даромад илинжида оғир жисмоний меҳнатга ёлланмоқда, аёллар эса тубан ва фаҳш ишларга мажбур этилмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, одам савдоси, унинг инсоний ҳуқуқ ва эркинликларини ғайриқонуний ва ғайри ахлоқий равишда айнан инсон томонидан камситилиши, йўққа чиқарилиши – кечириб бўлмас жиноят ҳисобланади, бу эса оғир гуноҳдир.
И.А.Дониёров
Жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман судининг раиси
Мавзуга оид:

ОДАМ САВДОСИ - ЖАМИЯТ МУАММОСИ
- 10 дек, 11:35

Суд ва ҳаёт
- 31 мар, 15:18

Суд ва ҳаёт
- 31 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00

ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
- 01 фев, 14:01