БИЗДА ЭЛЕКТР НАРХИ АРЗОНМИ?

Яқинда "Маданият ва маърифат" телеканалида бир мутахассис аёлнинг фикрларини эшитиб қолдим. У хонимнинг айтишига қараганда, электр энергиянинг нархи хориж давлатларига қараганда бизда анча арзон эмиш. Негадир бошловчилар томонидан унга хориж давлатларида ойлик маошларнинг юқори эканлиги, энг кам иш ҳақи ҳам камида 10 миллион сўм миқдорда эканлиги ҳақида савол берилмади. Негаки, кейинги кунларда пойтахтда ўтирган жаноблар томонидан электр энергияни тежаш учун маълум лимит асосида барча ташликотлар, жумладан, аҳоли иш юритишлари таъкидланди. Негадир, телевидение орқали кўпчилик амалдорлар, мутахассислар ҳам халқимиз электр энергияни, газни кўп ишлатаяпти, қайсидир бир партия етакчиси эса  гўштни кўп еяпмиз, деган иддаолар билан бонг урмоқда. Кузатишларимиздан шу нарса маълум бўлаяптики, халқ ўзи истеъмол қилган электр энергияни ҳам, табиий газни ҳам ўз вақтида тўлаб бормоқда. Амалдорларимиз тўламаса тўламайдики, оддий халқ уйимда электр ва газ бўлсин деб коммунал тўловларини тўлаб боришади. Шундай экан, амалдорларимиз халқни айблашни бас қилиб, уларга етарли шарт-шароитлар яратиб бериш, нарх-навони кўтариш эмас, тушириш ҳақида бош қотиришларини истардик. 
ЖЎШҚИН.   
Мавзуга оид: