«ОҚДАРЁ ФАРЗАНДЛАРИ» КИТОБИНИНГ ТЎРТИНЧИ ҚИСМИ НАШРГА ТАЙЁРЛАНМОҚДА

Азиз тумандошлар! Туманимиз ташкил этилганлигига бу йил 95 йил тўлди. Шу давр ичида Миёнколнинг гўзал ва сўлим маскани ҳисобланган Оқдарёмизда эл бахт-саодати ва фаровонлиги йўлида хизмат қилган фидойи инсонлар яшаб ўтган. Биз уларнинг босиб ўтган ҳаёт йўллари ва эзгу ишлари ҳақида уч қисмдан иборат бўлган "Оқдарё фарзандлари" китобларида батафсил ёритганмиз. 
Таҳририят китобнинг тўртинчи қисмини ҳам тайёрлашни сўраб мурожаат қилган тумандошларимиздан кўплаб мактублар олди. Уларнинг фикрларини ва илтимосларини ҳисобга олган ҳолда таҳририят ходимлари китобнинг тўртинчи қисмини тайёрлашга киришди. Мазкур китобдан эл ҳурматини қозонган фидойи, уруш ва меҳнат фахрийлари, орден ва медалларга сазовар бўлган турли соҳа ходимлари ўрин олади. 
Шунингдек, китобнинг "Оқдарё ижодкорлари" деб номланадиган бўлимида туманимизда қалами чархланган ва айни пайтда ижод бўстонида жавлон ураётган қаламкашларимизнинг энг сара ҳикоя, шеър ва таржималари ўрин эгаллайди. Китобга киритиладиган инсонларнинг таржимаи ҳоли, босиб ўтган ҳаёт йўли ҳақидаги маълумотлар жорий йилнинг 31 декабригача таҳририятга тақдим этилиши лозим. 
Мурожаат учун телефонлар:
99-599-07-56; 97-575-06-21.