Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Aкадемияси ректори Оқдарё туманида бўлди

Сайлов жараёнларини халқаро меъёрларга мос равишда шаффоф ўтказиш, унда иштирок этиши мумкин бўлган номзодларнинг ҳуқуқий жараёнлар юзасидан билим, кўникма ва малакаларини ошириш мақсадида туманимизда ҳам семинар-тренинглар ташкил этилган.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Aкадемияси ректори Aдхам Шарипович Бекмуродов Оқдарё туманида бўлди. Ректор ташкил этилган мазкур семинар-тренинглардаги ўқув жараёнлари ва сайлов участкаларининг ташкилий жараёнлари билан яқиндан танишди. Суҳбат давомида сайлов участкаларини намунали тарзда ташкил этиш юзасидан тегишли тавсиялар берди.
Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Мавзуга оид:

тадбиркорлик дарслари
- 03 дек, 15:39