Халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашининг 14 сессияси ўтказилди



Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда туман депутатлари, тегишли идора ва ташкилотлар масъуллари иштирок этишди.

  Сессия ишида:

- Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси раиси (М.Мусаев)нинг сайлов якунлари тўғрисидаги ҳисоботи ва сайланган депутатнинг ваколатини тасдиқлаш ҳақида;

- тумандаги ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодий тармоқларнинг 2020-2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда аҳоли хонадонларини мавсумга тайёрлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида;

 - Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 9 ойи давомида фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисидаги масалалар кўрилди.

       Шунингдек, сессияда сайловда сайловчиларнинг кўпчилиги (75 фоизи) ёқлаб овоз берганлиги учун туман Кенгашига 21-Қаҳрамон сайлов округидан Сулаймонов Нажмиддин Баҳриевич депутат этиб сайланганлиги сабабли депутатлик ваколати эътироф этилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 1- ва 17-моддаларига биноан сайланган депутат Сулайманов Нажмиддин Бахриевич туман ҳокими вазифасида бўлганлиги учун айни пайтда халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши раиси ҳисобланиши қайд этилди.

       Сессияда кун тартибидаги масалалар депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, масалалар юзасидан тегишли қарор лойиҳалари қабул қилинди.


Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати