Китобхонлик танловлари бошланди.



“ДЎСТЛАРИМ ОРАСИДА БИРИНЧИ БўЛИШНИ ИСТАЙМАН”

Гулсанам Абдулакимовани китобсевар ихлосмандлар яхши танишади. 

2019 йилда ўтказилган “Ёш китобхон” танловининг республика босқичида 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўқувчи-ёшлар ўртасида фахрли иккинчи ўринни эгаллаган эди.

Айни пайтда Гулсанам тумандаги 48-умумтаълим мактабининг 9-синфида ўқийди. Қолаверса, мазкур танловнинг 15 ёшдан 19 ёшгача бўлган ёш тоифасида иштирок этиш учун тинимсиз изланишлар билан банд. Яқинда ўтказиладиган “Ёш китобхон” танловининг саралаш босқичларидан бирма-бир муваффақиятли ўтиб, якуний финал босқичида ўзбекистон Республикаси Президенти совғасини қўлга киритишни  кўзламоқда. 

Ёш китобхон Гулсанам Абдулакимовага биз ҳам эзгу мақсади йўлида омад тилаймиз.

 А.МАЖИДОВ.