ГИЁҲВАНДЛИК - АСР ВАБОСИ

Гиёҳвандлик бутун дунёда кенг жамоатчиликни ташвишга солаётган энг долзарб муаммолардан ҳисобланади. Зеро, гиёҳвандлик воситалари ва психатроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ жиноятларнинг ижтимоий хавфсизлик даражаси жуда юқоридир. Наркотик ва психатроп моддалари истеъмол қилишнинг ортиши биринчи ўринда оғриқ касалликлар ва жиноятлар содир этилишининг кўпайишига олиб келади.
Гиёҳвандлик - жиноятчилик билан боғлиқ ҳодисадир. Биринчидан, наркотикларни қўлга киритиш  ёки уларнинг олдини олиш учун пул топиш мақсадида оғир оқибатли қасддан жиноятлар содир этилади. Иккинчидан, наркотик моддаларни қабул қилиш таъсири остида тез-тез жиноятлар содир этилади. Ниҳоят, гиёҳвандлик билан жиноятчилик ўртасидаги боғлиқлик гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланиши оқибатида юзага келадиган ҳуқуқбузарлик ҳаракатларининг содир этилишида намоён бўлади.
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш деганда, устидан халқаро ҳуқуқий ва ички давлат назорати ўрнатилган гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш, жўнатиш ва ҳоказо ҳаракатларнинг содир этилиши тушунилади. Амалдаги жиноят кодексининг 276-моддаларида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишнинг олдини олиш фуқароларнинг соғлигини муҳофаза қилиш ва давлат хавфсизлигини таъминлаш мақсадини кўзлайди.
Бугунги кунда дунё миқёсида қонун билан тақиқланганлигига қарамасдан гиёҳвандлик моддаларини ишлаб чиқарувчи ва у билан савдо қилувчиларнинг сони кўпайиб бормоқда. Бунинг асосий сабаби ушбу жиноий бизнес яратиб берадиган жуда катта бойлик орттириш имкониятлари бўлиб, унинг иштирокчилари халқаро хуқуқ нормалари билан ҳам миллий қонунлар мажмуйи билан ҳам айниқса, "оқ ажал"нинг ҳалокати оқибатлари билан ҳам, ҳисоблашмай  ҳамма ишини қилишга мажбур этмоқда.
Гиёҳвандликнинг олдини олиш ва унга қарши кураш  бугунги кунда  энг долрзаб умумбашарий муамолардан бирига айланиб улгурди. Ушбу муаммо нафақат республикамиз, балки бутун дунё жамоатчилигини жиддий ташвишга солмоқда. Шу сабабли гиёҳвандликнинг  олдини олиш ва унга қарши самарали курашни ташкил этиш бутун жаҳон  ҳамжамиятидан барча куч ва воситаларни бирлаштиришни тақозо қилмоқда. Ушбу муаммо худуд, миллат, дин, жинс ва бошқа чегараларни билмаслиги унинг қанчалик хавфлилигидан далолат беради.
Гиёҳвандлик воситаларининг инсон организимида мойиллик уйғотувчи таъсиридан гиёҳвандлик воситаларини сотиш орқали даромад олиш ва инсоният кулфати орқасидан бойлик орттиришни мақсад қилиб олган жиноий гуруҳлар   гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилишга тобора кўпроқ шахсларни жалб қилиш орқали ўз даромадларини кўпайтиришни ўйламоқда.
Гиёҳвандлик муаммосининг тарихига назар ташласак , унинг ХХ асрга келиб умумжаҳон даражасидаги долзарб муаммога айланганлигининг гувоҳи бўламиз. Бунга эса қатор омиллар, жумладан, фантехниканинг жадал суръатларда ривожланиши, кўпчилик мамлакатлар томонидан  ушбу муаммонинг моҳиятига етарли даражада эътибор бермаслиги ва унга нисбатан турлича ёндашув, жаҳон мамалакатлари орасида интеграциялашув жараёниниг юз бериши, минтақавий ва жаҳон миқёсидаги ҳарбий ҳаракатлар ва тўқнашувлврнинг авж олиши каби ҳолатлар сабаб бўлади. Агарда гиёҳвандлик илгари уни етиштирган мамалакатлар доираси билан чегараланган бўлса, бу даврга келиб халқаро кўламда жаҳоннинг барча мамалакатларига ўзининг зарарли таъсирини ўтказа бошлайди.
Гиёҳвандлик муамосининг хавфлилиги шундаки, гиёҳвандлик воситаларини суиистеъмол  қилиш шахсни жамиятдан ажратиб унинг инсоний қиёфасини йўқотишига  ва у томонидан турли-туман жиноятлар содир қилинишига олиб келади. Бундан ташқари унинг ҳаёти ва соғлиғига жиддий хавф туғдириб инсон бош миясига, иммунитет тизимига шикаст етказади, инсон организимида жиддий патологик ўзгаришларни келтириб чиқаради.
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний        муомаласи умумжаҳон савдосининг тахминан                             8 фоизини ташкил қилмоқда. Кейинги йилларда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланадиган жиноий гуруҳлар фаолияти муайян давлат ҳудудидан транс миллий  наркосиндикатлар юзага келди. Бундай уюшмалар  ўз эҳтиёжлари йўлида илмий техника тараққиёти натижаларидан фойдаланиши уларнинг техник-молиявий имкониятларини оширмоқда. Маълумотларга кўра, ҳар йили гиёҳвандлик жиноятларидан умумжаҳон миқёсида 100 мингга яқин ўқ отар қуроллар олиб қўйилмоқда. Бундан ташқари 500 дан ортиқ яширин учиш ва қўнишга мўлжалланган майдонлар аниқланмоқда, шунингдек, наркосиндикатлар томонидан фойдаланилаётган, тахминан шунча учиш аппаратлари парвоз пайтида уриб туширилади ёки мусодара қилинади. Шунга қарамай, ҳар куни ғайри қонуний  юк ортилган 300 га яқин парвозлар амалга оширилмоқда. Ҳозирги вақтда жаҳонда йилига гиёҳвандлик воситаларининг ғайриқонуний савдоси орқали олинган 300-800 млрд. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ легализация қилинади.
Энг ачинарлиси шундаки, амалга оширилган кенг қўламли чора-тадбирларга қарамасдан, инсоният ХХI асрга ҳам умумжаҳон миқёсидаги энг долрзаб муаммолардан бири бўлган - гиёҳвандлик муаммосига  ечим излаш орқали қадам қўйди. Ҳозирги вақтда гиёҳвандлик ўта мураккаб ва ижтимоий хавфли ҳодиса тусини олган бўлиб, унинг зарарини амалда ҳисобга олиш имконияти йўқ. Бу эса турли хил жиноятлар содир этилишига   туртки бўлиб, жамиятнинг моддий техник интивиктувал салоҳиятини пасайтиради, генофондини бузилади. Минг афсуски, гиёҳвандлик воситаларининг ғайриқонуний кириб келиши, ишлаб чиқарилиши, тарқалиши ва нотиббий мақсадларда истеъмол қилиниши билан боғлиқ гиёҳвандлик муаммоси мамлакатимизни ҳам четлаб ўтган эмас. Шундай экан, бугунги кунда гиёҳвандликни олдини олиш ва унга қарши кураш муаммосини чуқур ўрганиш жуда долзарб бўлиб, бу ана шу ҳодисанинг моҳиятини, унга хос белгиларини аниқлаш, республикамизда гиёҳвандлик тарқалишига ва ривожланишига, унинг ижтимоий иқтисодий вазиятга таъсир кўрсатишига имкон туғдирувчи омилларни ҳар тамонлама тадқиқ этишга замин бўлади. Бундан ташқари гиёҳвандликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасидаги илмий салоҳият янада такомиллаштирилиши ва гиёҳвандликка қарши курашишнинг илмий асосланган, самарали, тежамкор усул ва воситалари, қолаверса, самарали ҳуқуқий асоси ишлаб чиқилиши, мавжуд ҳуқуқий ҳужжатлар эса ҳар томонлама такомиллаштирилиши мақсадга мувофиқ. Гиёҳванлик муаммосини келиб чиқиши ва унинг олдини олишга қаратилган, гиёҳвандлик воситаларининг ғайри қонуний муомаласи натижасида топилган маблағларни легаллаштиришга қарши замонавий илм-фан, илғор хорижий мамлакатлар ва амалиёт ютуқларини умумлаштирган ҳолда курашиш талаб этилади. Бундан ташқари гиёҳвандликнинг олдини олиш ва бартараф этишга қаратилган жиноий-ҳуқуқий меъёрлар илмий амалий жиҳатдан таҳлил қилиниши ва махсус олдини олиш чоралари ишлаб чиқилиши талаб этилади. Шунингдек, гиёҳвандликнинг олдини олиш ва унга қарши кураш соҳасида гиёҳвандлик муаммосининг ҳуқуқ билан тартибга солинмаган жиҳатларини киминалогик нуқтаи назардан тадқиқ этиш бу иллатга қарши кураш имкониятларини аниқлаб бериш мумкин. 
Дунё аҳолисининг барча қатламини бирдек ташвишга солиб келаётган гиёҳвандликдек хавфли иллатга қарши курашда нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари, балки жамиятимизнинг барча аъзолари иштирок этиши лозим. Шундагина бу иллатнинг пайи тезроқ қирқилади.

Ф.ФАТУЛЛАЕВ,  

Самарқанд ҳарбий

                       прокурорининг 

                                   ўринбосари. 
Мавзуга оид: