БИР ИНСОН ЎЛИМИГА САБАБЧИ БЎЛГАН ҲАЙДОВЧИ

Судланувчи Расулов Ҳамид (исми-шарифи ўзгартирилган), 2024 йил 30 июль куни соат 00:30 ларда Оқдарё тумани "Амир Темур" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг "Бухоро-Самарқанд" йўналишини 35-километрида "YUTONG BUS" русумли автобусни бошқариб келиб, юқорида кўрсатилган талабларни қўпол равишда бузилишига йўл қўяди. У автомашинани бошқариб бориш вақтида ўзидан олдинда қатнов қисмида мавжуд бўлган пиёдалар ўтиш йўлаги белгиси ҳисобланган белгиларни кўриб, автомашина тезлигини камайтириш имконига эга бўлсада, йўлни кесиб ўтаётган пиёда А.И.ни автомашинасининг олд қисми билан уриб юборади. Бунинг натижасида ҳайдовчи нафақат йўл-транспорт ҳодисаси содир этишга, балки бир инсоннинг оғир тан жароҳатлари олиб, оқибатда унинг вафот этишига сабабчи бўлган.
Судланувчи Расулов Ҳамид Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, у 2 йил муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, унга нисбатан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Сардор АБДУСАЛОМОВ,
туман прокурорининг катта
ёрдамчиси, 1-даражали юрист.
Мавзуга оид: