Бир синфда неча нафар ўқувчи бўлиши керак?

Президентимиз томонидан мактабларда билим олиш учун ўқувчиларга барча шароитлар яратиб берилаётган бир пайтда ҳар бир синфда ўқиётган ўқувчиларнинг сони 35-40 нафарни ташкил этаётганлиги ачинарли эмасми? Албатта бу борада Молия вазирлиги ҳам халқ таълими вазирлигига мавжуд муаммони ечишда амалий ёрдам бериши лозим. Кўпинча биз ўқувчилари олий ўқув юртига кира олмаётган мактаб директорлари ва ўқитувчиларни айблашга устамиз. Ўтган йиллари айрим вилоятларда туппа тузук ишлаётган баъзи бир мактаб директорлари вазифасидан бўшатилди. Ваҳоланки, ўқувчининг келажаги учун энг аввало ота-она жавобгар эмасми? Агар ўқувчи мактабга келган пайтда фанларга қизиқмаса, ўқитувчилар томонидан берилаётган топшириқларни бажармаса бунда ким айбдор? Албатта ота-она айбдор бўлиши шарт! Ўқитувчининг вазифаси дарсда қатнашаётган ўқувчиларга сифатли билим бериш эканлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг. Ўқитувчи сифатли дарс берса-ю, хонадаги ўқувчи тингламаса бунда ким айбдор? Шундай экан, ўқитувчиларни айблаш фикридан йироқ бўлиб, уларни ҳурмат қилишни ўрганишимиз керак.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00