КАРТОШКА - ИККИНЧИ НОНИМИЗ

Жорий йилда туманимизда 250 гектар майдонга картошка экилди. Ҳосилнинг мўл бўлиши учун 750 тонна сифатли сара уруғ танланди. Шуни эътироф этиш керакки, талаб этиладиган уруғлик картошканинг "Элита" авлодли, "Кастанна" ва "Санта" навларидан 10 гектар майдонга 31,2 тонна экилди. Боғдорчилик ва иссиқхона хўжакликларини ривожлантириш агентлиги, Самарқанд вилояти Оқдарё тумани лойиҳа офиси томонидан бу ишлар кўнгилдагидек амалга оширилди. Натижада агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилиб, ҳосилнинг мўл бўлиши таъминланмоқда. Ҳадемай йиғиштириб олинадиган картошка ҳосилини ўз вақтида сарамжонлаб олиш режалари пухта ишлаб чиқилган. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, мазкур майдонлардан 2023 йил ҳосили учун 83 гектар майдонга экиш учун 250 тонна "R1" авлодли уруғлик картошка олиниши режалаштирилган.
Картошкадан мўл ҳосил етиштиришда "Бештерак Лочин", "Холмерган Тонги", "Бузрук бобо", "ўалаба наслдор чорваси", "Рашид Муҳаммад баракаси" фермер хўжалиги аъзоларининг ҳиссалари салмоқли бўлаяпти. Улар ўзларига ажратилган майдонлардан режадагидан ҳам кўра кўпроқ ҳосил олишга эришмоқдалар.
Ўз мухбиримиз.
Мавзуга оид:

уруғчилик
- 22 мар, 01:42

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00