депутат ва ҳаёт

  


ХАЛҚИМИЗ ИШОНЧИНИ ОҚЛАЙМИЗ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш – устувор мақсадимиздир” номли маърузасида парламент назорати ҳақида сўз юритилиб, Парламентимиз ва маҳаллий вакиллик органлари – Кенгашлар олдида турган ғоят муҳим вазифа – бу қабул қилинган қонунларнинг ижро этувчи ҳокимият, яъни ҳукумат томонидан марказда, ҳокимликлар томонидан эса жойларда қандай бажари-лаётгани устидан қатъий парламент назоратини, депутатлик назоратини ўрнатишдан иборат эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган эди. 

Депутат сўрови – бу депутатнинг тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг мансабдор шахсларига уларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан асос-лантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарини баён қилиш талаби кўрсатилган мурожаати ҳисобланади.

Шу боисдан ҳам халқимизнинг ишончли вакиллари ҳисобланган депутатларимиз доимо халқимизни қийнаб келаётган айрим муаммоларни аниқлаш ва уларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилишдек эзгу мақсад йўлида беминнат хизмат кўрсатишмоқда. Маълумки, айни қиш мавсумида аҳолининг газ таъминотига бўлган талаб ва эҳтиёжи ортиб, бу борада айрим муаммоларга дуч келинмоқда.

Шу муносабат билан яқинда туман газ таъминоти бўлимига туманимиз фуқароларининг мурожаатлари асосида ташриф этиб, туманда ҳудудлар буйича газ баллонларининг истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берилиши ва туманимизда яна 2 000 та хонадон газ баллонлари олиш учун навбатда турганлиги, бу эса халқимизни қийнаб келаётган долзарб муаммолардан бири эканлиги, унинг ечими йўллари тўғрисида кенгаш йиғилиши ўтказилди. Бу эса албатта халқимизнинг эътирозларига сабаб бўлаётган бир муаммонинг ҳал этилишида муҳим омил бўлади, деган умиддамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, барча тумандошларимизни тобора яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан чин дилдан муборакбод этиб, келгуси ишларида улкан ютуқлар тилайман.

Фароғат ШАРИПОВА,

Адолат СДП депутатлик гуруҳи раҳбари.