Инсон ва қонун ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИККА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

Судланувчи Жониқулов Маъруф (исми-шарифи ўзгартирилган) турмуш ўртоғи Дилноза билан ўрталаридаги низо сабабли 2022 йилдан бошлаб алоҳида яшаб келар эди.
Туман фуқаролик ишлари бўйича судда уларни никоҳини бекор қилиш масаласи кўриб чиқилаётган бўлишига қарамасдан, 2024 йил 21 ноябрь куни соат 9:30 да Оқдарё тумани "Бозоржой" маҳалласида ажрим масаласида учрашган вақтларида 
оилавий зўравонлик қилиб, арзимас сабабларни рўкач қилиб у билан жанжал чиқаради. Жанжал давомида Машраб турмуш 
ўртоғини уриб дўппослаб, соғлигининг ёмонлашувига сабаб бўлганқасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиб, оилавий
зўравонлик қилган. 
Судда сўроқ қилинган судланувчи Жониқулов Маъруф айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, қуйидагича баёнот берди. У
Дилноза биланқонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуриб, турмуши давомида 2 нафар фарзандли бўлишиб, тинч-тотув
яшаб келишаётган эди. 2022 йил январь ойида турмуш ўртоғи ота-онасини яшаш уйига меҳмонга кетади ва шундан сўнгДилноза фарзандлари билан бирга қайтиб келмайди. Сабабини
сўраганида, "Жиззах вилоятида яшамаслиги, ота-онасига яқин жойда яшашлиги, агар у билан бирга Оқдарё туманида яшаса, бирга яшашлиги"ни айтиб шарт қўяди. У
Дилнозани таклифига қарши чиқиб, унга ота-онасининг бир нафар фарзанди эканлиги, ота-онасини ташлаб кета олмаслиги, ичкуёв бўлиб яшамаслигини тушунтиради. Дилноза барибир қайтиб келмайди. 
Шундан сўнг 2022 йилда фуқаролик ишлари бўйича судга ариза беради ва фарзандларини ҳафтанинг белгиланган 
вақтида кўриб туриши ҳақида суд ажрими чиқади. Суднинг қарори бўлса ҳам Дилноза фарзандларини кўрсатмасдан,
ундан яшириб юрган. Шу туфайли 2024 йил апрель ойида турмуш ўртоғи билан ажрашиш ҳақида судга ариза билан
мурожаат қилади. Суд уларга олти ой муддат беради. 
2024 йил 20 ноябрь куни Дилноза билан бирга фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судига боради. Суд  уларгамаълумотнома олиб келишини айтганлиги учун Дилноза билан телефонлашади ва йўлда уни автомашинага миндиради.  Маълумотномани олиб кетаётган вақтида, Дилноза телефонда танишларига уни олдида гап отиб гаплашиб кўришганлиги  учунжаҳли чиқади: "Нима сабабдан бегона эркаклар билан кўришаяпсан, сен билан қонуний ажрашмаганмиз", деганида турмуш ўртоғи унга  билган ишини қилишлиги, аралашмаслигини айтади. Дастлаб у Дилноза билан автомашина ичида тортишиб қолади. Дилноза  автомашинани тўхтатиб, судга ҳам бормаслигини айтиб автомашинадан тушиб кетади. Шундан кейин уни жаҳли чиқиб,  орқасидан бориб автомашинага ўтиришини айтади. Дилнозани 2-3 маротаба қўли билан юз соҳасига шапалоқлаб уриб, автомашинага олиб келаётганида бақир-чақир қилиб атрофдаги одамларга ёрдам беришини айтиб қочиб кетади. Сўнгра уни олдига бориб, автомашинасига олиб бораётганида профилактика инспектори келиб, Дилнозани хонасига олиб кетади. Бугунги кунда эса у турмуш ўртоғини уриб тан жароҳати етказганлигидан минг пушаймонлигини билдириб, суддан қонуний енгиллик беришни сўраб кўрсатма берди. 
Судланувчи Жониқулов Маъруф, Ўзбе-кистон Республикаси ЖК 1261-моддасининг 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси та-йинланди.
Б.Полванов,
 Жиноят ишлари бўйича
 туман судининг раиси.