АЛИМЕНТ УНДИРИБ БЕРИЛДИ

Судланувчи Шодмон Ҳафизовга фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг
17.07.2020 йилдаги ва 26.02.2021 йилдаги суд буйруғига асосан ундирувчи Элмира
Зарипованинг фойдасига унинг қарамоғида бўлган уч нафар вояга етмаган фарзандларини 
вояга етгунларига қадар моддий таъминотлари учун ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа
даромадларининг 1/2 қисми миқдорида алимент пулларини тўлаб бериши белгиланган эди.
Лекин у 2021 йилнинг 26 январь ҳолатига қадар бўлган жами 3.392.786 сўм алимент 
пулларидан бўлган қарздорликни тўлаб беришдан қасддан бўйин товлаб келганлиги учун
26.01.2021 йил куни жиноят ишлари бўйича Булунғур туман суди томонидан Ўзбекистон
Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга тайинланган
15 сутка маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиқди. 
Лекин Шодмон Ҳафизов бундан ўзига тегишли хулоса чиқармади. 
Суд жараёнида у уч нафар вояга етмаган фарзандларининг жами 
14.960.802 сўм миқдорда алимент ва моддий таъминот пулларини 
тўламасдан келганлигини тўлиқ тан олишини, ҳозирда моддий имконияти йўқлигини, 
қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини 
инобатга олиб, суддан унга нисбатан қонуний
енгиллик беришликни билдириб баёнот берди.
Судланувчи Шодмон Ҳафизов  Ўзбекистон Республикаси ЖК 122-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 
нисбатан муддати 6 ойга озодликдан 
маҳрум қилиш жазоси тайинланди ва жабрланувчи Элмира Зарипованинг фойдасига 
14.960.802 сўм моддий зарар ундириб берилди.
                 И. ДОНИЁРОВ,
Жиноят ишлари бўйича туман 
судининг раиси.                                                                                        
Мавзуга оид:
Инсон ва қонун

Инсон ва қонун

  • 26 апр, 10:30
Суд ва ҳаёт

Суд ва ҳаёт

  • 31 мар, 15:10