ДЕПУТАТНИНГ БУРЧИ САЙЛОВЧИЛАРНИНГ ИШОНЧИНИ ОҚЛАШДИР

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 2020

 йил 16 июлдаги (02-1617-сонтопшириғи ижросини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари Оқдарё туман 

Кенгашининг 2020 йил 24 июлдаги

 8/62-сон қарорига асосан туман Кенгаши котибияти ташкил этилган

Xалқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашининг 2023 йил йилдаги фаолияти давомида

 Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши томонидан 20 та сессия ўтказилибунда

 туман сектор раҳбарларитуман ҳокимининг ўринбосарлари ва тегишли ташкилот ва 

корхоналар раҳбарларининг жами 157 маротаба ҳисобот ва ахборотлари эшитилди.

Жумладан, ўзбекистон Республикаси 

Президенти, ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси СенатиВазирлар Маҳкамасининг қарор

фармонфармойишлари ижроси бўйича 83 

ҳисоботлар, 16 марта ахборотлар эшитилган бўлсаваколат доирасида 58 маротаба муҳокаманазорат

 таҳлили, ҳоким қарорларини тасдиқлаш ва бошқа масалаларда қарорлар қабул қилинди.

Доимий равишда халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгаши сессияларида масалалар 

муҳокама қилинибтегишли чора-тадбирлар белгилаб келинмоқда

Ушбу чора-тадбирларнинг ижроси халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссия раислари 

томонидан таъминланиб келинмоқда

Бугунги кунга қадар туман Кенгаши депутатлари томонидан жойлардаги ўрганишлари 

натижасида аниқланган коммунал соҳагазэлектр энергиясийўл ва шу каби бошқа мавжуд

 муаммолар юзасиданшунингдекфуқаролар томонидан келиб тушган турли мазмундаги

 мурожаатларидан келиб чиқибтуман ҳокимитуман сектор раҳбарларитуман ҳокимининг 

ўринбосарлари ва тегишли ташкилот ва корхоналар раҳбарларига жами 51 та депутатлик

 сўровлари жўнатилганЖўнатилган депутатлик сўровларидан белгиланган муддатларда 

жавоб берилганлари 41 таумуман жавоб берилмасдан қолдирилганлари 3 тамуддати борлар

 7 тани ташкил этади.

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан ўз ҳудудларида ўтказилган 158 та 

учрашувларда 227 та муаммолар аниқланибшундан 159 таси ҳал этилганЮридик ва

 жисмоний шахсларнинг мурожаатлари бўйича 219 та мурожаат келиб тушганшундан

 ҳал этилгани 118 та мурожаатрад этилгани 16 татушунтириш ишлари олиб борилгани 

84 та ва 1 таси иш жараёнидаги мурожаатлар ҳисобланади.

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатини дахлсизликдан маҳрум этиш бўйича киритилган

 тақдимномалар жами 1 тани ташкил этибрад этилган.

Халқ депутати туман Кенгаши депутатлари фаолияти оммавий ахборот воситаларида, маҳаллий босма нашрларда 5 та, интернет сайтларида 9 та, ижтимоий тармоқларда 21 та ёритилган. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-Ф-сон фармойиши билан тасдиқланган "Саховат ва кўмак" жамғармаси тўғрисида"ги Низом асосида туман Кенгаши депутатлари билан ҳамкорликда 2023 йил давомида 35 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан 439 нафар фуқароларга "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан 1 196 465 380 сўм маблағда амалий ёрдамлар кўрсатилган. 

ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2020 йил 30 декабрдаги КҚ-173-IV-сонли "Парламент ўйинлари" спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Парламент ўйинлари" спорт мусобақаларининг вилоят босқичида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари фахрли 1-ўринни ва Навоий шаҳрида бўлиб ўтган минтақавий бос-қичда 2-ўринни эгаллади. 

Халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашида 8 та доимий комиссиялар фаолият юритади, жумладан Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссия раис ва аъзолари билан ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5152-сонли "Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ва ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 15 мартда тасдиқланган "Уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришга доир устувор вазифаларнинг амалга оширилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш тўғрисида"ги ҚҚ-203-IV-сонли қарори асосида халқ депутатлари туман Кенгаши ҳузурида "Халқпарвар" комиссия билан ҳамкорликда туманда янги қурилган кўп қаватли уй-жойларни қурилиш жараёни ва фуқароларнинг мурожаатлари асосида ўрганиш ишлари олиб борган ва тегишли тартибда ишларни амалга оширган.

Халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгаши депутатлари туман адлия бўлими билан хамкорликда бир неча бор семинарлар ўтказган. 

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, депутатлик лавозим эмас, балки масъулиятли бурч ҳисобланади. Ҳар бир депутат ўзи сайланган сайлов округи сайловчилари, халқи билан узвий алоқада бўлиши, сайловчиларнинг муаммолари, режаларини амалга оширишда кўмакдош бўлиши, масалаларни доимий комиссия ва сессия йиғилишлари муҳокамасига олиб чиқиши, қолаверса, ўз шахсий фикрига эга бўлиш лозим. Депутатнинг бурчи сайловчиларнинг ишончини оқлашдир.

Фурсатдан фойдаланиб, халқимиз хизматига ўз ҳаётини бахшида этган фидойи депутатларимизни, барча тумандошларимизни ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги билан муборакбод этаман. 

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз омон бўлсин!

Дилдора АДИЛОВА,

                                   туман Кенгаши котибияти мудири.