Болага оталикни белгилашда учрайдиган муаммолар

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексига асосан боланинг туғилиши унинг туғилганлиги ҳақида тиббий электрон маълумотнома, ота-онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари яъни паспортлари, никоҳ тузилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки оталикни белгилаш ҳақидаги ариза ёки никоҳда бўлмаган она аризаси тақдим қилинади.
Кўпинча фуқароларимиз ўртасида никоҳда бўлмаган ота-оналарлардан туғилган фарзандига туғилганлик ҳақида гувоҳнома олишда никоҳларини ўз вақтида бекор қилмасдан шаръий никоҳ билан турмуш қуриши оқибатида кўпгина қийинчиликликларга ва ортиқча оворагарчиликларга дуч келмоқда. Қонунчилигимизда оталик, боланинг отаси бошқа аёл билан қонуний никоҳда турганлигидан қатъи назар белгиланади. Шу сабабли оталикни белгилашда унинг собиқ хотинини розилиги талаб қилинмайди. Аммо боланинг онаси бошқа шахс билан қонуний никоҳда турган бўлса, оталикни белгилаш  тўғрисидаги аризага никоҳда турган эрнинг у билан қонуний никоҳда бўлган онадан туғилган болага нисбатан оталик белгилашга ёки боланинг туғилишини ёлғиз она аризаси асосида қайд этилишига нотариал тасдиқланган розилик аризаси ёки у ФҲДЁ органига келиб бунга ёзма равишда ўз розилигини билдириши лозим. Мана шундай ҳолатда фарзандига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олмоқчи бўлган ота-она ўзининг собиқ эрини ФҲДЁ бўлимига топиб келиш ва  бу жараённи унга тушунтириш жуда кўп қи-йинчиликларни талаб қилади.
Фуқароларимизга келажакда мана шундай ортиқча оворагарчиликларга дуч келмасликлари учун қонунларга амал қилишлари, турмуш қуришдан олдин қонуний никоҳи бўлса, уни қонуний бекор қилиб навбатдаги никоҳини давлат рўйхатдан вақтида қайд эттиришларини маслаҳат берган бўлар эдик. 
Манзура САЙДУЛЛАЕВА, 
туман ФҲДЁ бўлими мудираси.