Халқаро танлов ғолиби


Танишинг: "Йил талабаси-2020" халқаро танлови ғолиби

ЗАРИНАНИНГ УЛКАН ЮТУҒИ

Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлигининг 2020 йил 11-декабрдаги 01/3-13-21-865-сонли хатига мувофиқ , "Новая наука" Халқаро илмий ҳамкорлик  маркази  томонидан Олий ва ўрта махсус таълим тизимида таҳсил олаётган талабалар учун "Йил талабаси-2020" илмий тадқиқот танлови ўтказилди.

Самарқанд давлат чет тиллар институти Роман-герман тиллари факультети 3-босқич талабаси Рўзимуродова Зарина Дўстмурод қизи  Россияда ўтказилган "Йил  талабаси-2020" халқаро танловида 20 дан ортиқ мамлакатлар ичидан "Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси: филология йўналиши" бўйича иштирок этиб, фахрли 1-ўринни эгаллади.

Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади: барча олий таълим муассасалари талабаларини қўллаб-қувватлаш, илм-фан, техника ривожланишига ҳисса қўшаётган ёшларни аниқлаб, уларни муносиб рағбатлантириш ҳисобланади.

Танлов натижаларига кўра, Зарина Рўзимуродованинг илмий ишлари, қўлга киритган ютуқлари ва танлов давомидаги саралаш жараёнлари ҳисобга олинган ҳолда 1-ўринга муносиб деб топилди ва  I даражали диплом, сертификат  билан тақдирланди.

Зарина  Рўзимуродова  шу кунга қадар  халқаро патентлар соҳибаси, халқаро ва республика танловлари совриндори бўлган.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати. 


Мавзуга оид: