Шифокор маслаҳати

ЗАҲАРЛАНИШ ҲОЛАТЛАРИДАН 

ЎЗИНГИЗНИ АСРАНГ

Аҳоли орасида турли хилдаги  заҳарланиш ҳолатлари қайд этилиб кўпгина инсонларнинг ҳаётига зомин булмоқда.

Ботулизм - овқатдан заҳарланиш ҳолатларинг енг оғир тури бўлиб сифати кафолатланмаган ва уй шароитида етарли термик ишлов берилмай тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида содир бўлади. Ботулизм касаллигини микроби ташқи муҳитда тупроқда доимий равишда мавжуд. Микроб ташқи муҳитда спора (қобиқ) ҳосил қилиб ўз яшашини узоқ йиллар давомида сақлайди. Консерва маҳсулотларига яхши ювиб тозаланмаган маҳсулотлар орқали тушади. Микроб хавфсиз муҳитда кўпаяди ва ўзидан заҳарлар ишлаб чиқаради. Ушбу заҳарлар одам организмига тушгандан сўнг нерв ва ошқозон-ичак тизимини зарарлаши оқибатида қайд қилиш, тана ҳароратининг кўтарилиши, кўз хиралашиши, жисмларнинг иккиталаб кўриниши, овоз бўғилиши, гапириш, ютиш қобилиятларининг пасайиши, мушаклар бўшашиб фалажлик белгилари кўриниши билан намоён бўлади. Ўз вақтида боту- лизмга қарши зардоб билан даволанмаса касаллик ўлим билан тугайди. Бугунги кунда аҳоли хонадонларида тайёрланган консерва маҳсулотлари истеъмол қилиш учун яроқсиз, хонадонларда мавжуд консерва маҳсулотларининг тайёрланганига 6 ойдан ошиқ вақт ўтган. Бу маҳсулотлар ташқи кўриниши ўзгармаган бўлса-да, истеъмол қилинганида касалланишга сабаб бўлади.  2021 йил январ ойида Сурхондарё вилоятида 7 та ҳолат, Самарқанд вилоятида 4 нафар фуқаролар ботулизм касаллигига чалиниб ўта оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Касаллик келиб чиқишига уй шароитида тайёрланган помидор-бодрингли мариновка ва бақлажон икраси истеъмол қилиниши сабаб бўлган. 

Ҳурматли фуқаролар сифати кафолатланмаган  ва уй шароитида тайёрланган помидор, бодринг, паттисон, бақлажон, қўзиқоринли консерва маҳсулотлари ҳаёт учун хавфли эканлигини эслатиб   ўтамиз.

Шунингдек, ис газидан заҳарланиш - инсон саломатлиги учун хавфли ҳолат ҳисобланади. Куз-қиш мавсумида носоз қўлбола иситиш мосламаларидан фойдаланиш оқибатида юзага келади. Ис гази қўлбола иситиш мосламаларида ўтин ва кўмир ёқилғиларининг тўлиқ меъёрида ёнмаслиги натижасида ҳосил бўлади. Қўлбола иситиш мосламалари тозаланмаган, нотўғри қўйилган ҳо-латларда ис гази ташқарига тўлиқ чиқмасдан хона ичига тўпланади. Хонада ўтирган, ухлаётган фуқаролар нафас олиши жараёнида ис газидан заҳарланишади. Ис гази марказий нерв системаси фаолиятини сусайтиради. Ва ўз вақтида аниқланмай тегишли ёрдам кўрсатилмаса инсон ҳаётдан кўз юмади. 2021 йил республикада 30 дан ортиқ, жумладан вилоятда 10 дан зиёд ис газидан заҳарланиш ҳолатлари қайд этилиб шундан 50 фоизи ўлим билан тугаган. 

Ис газидан заҳарланишни олдини олиш учун:

- Фақат рухсат берилган, хавфсизлиги кафолатланган иситиш мосламаларидан фойдаланиш.

- Ёқилғи билан иситиш печларини ўтирадиган, ухлайдиган хоналарга ўрнатманг.

- Овқатланишга боғлиқ бўлмаган бош оғриғи, ҳолсизлик каби аломатларни сезсангиз тезда шифокорга мурожат қилинг.

- Иситиш мосламаларини мутахассис кўригидан ўтказинг, дудбўрунларини доимо тозалаб туринг.

- Хоналарни вақти-вақти билан шамоллатиб туринг.


А.БОЗОРОВ,

туман санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат 

саломатлиги хизмати бўлими олий тоифали шифокори.