Эл ишончини оқлаган партия

1991 йил 14 сентябрь куни фаоллар гуруҳи ўтиш давридаманзилли
ижтимоий
ёрдам ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли қатламлари
ва манфаатларини ифода этувчи ва илгари сурувчи Ўзбекистон
Халқ демократик партиясини
ташкил этиш ташаббуси билан чиқди.
1991 йил 1 ноябрь куни - ЎзбекистонХалқ демократик партиясининг I Таъсис Қурилтойи бўлиб ўтди.
Қурилтой партия Уставини ва Дастурини қабул қилди. "Ўзбекистон овози"
газетаси партиянинг марказий босма нашрига айланди. 1992 йил 5 мартга
келиб партиянинг рус тилидаги нашри "Голос Узбекистана" чиқди.
2025 йил 1 октябрь ҳолатига кўра партия аъзоларининг умумий сони 1 млн.
300 минг нафарга етди. Партия аъзоларининг 49,3 фоизи аёллар, 30
фоизга яқин 30 ёшгача бўлган ёшлардир.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси 2030 йилгача
мамлакатимизда ижтимоий демократик давлат асосларини шакллантиришни
ўзининг асосий дастурий мақсади деб белгилади.
Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ХДП раиси Хуршид Ҳамроев ушбу
дастурни амалга ошириш учун қатор аниқ таклифлар билан чиқмоқда. Жумладан:
* Халқимизнинг сиёсий онгини оширишни мактаблардан бошлаш;
* Партияларнинг мамлакат турмуш тарзини янада юксак даражага кўтаришдаги ролини аниқ мисоллар билан исботловчи мақолаларни ОАВ орқали ёритиб бориш;
* Мамлакатимиздаги энг долзарб муаммолар ва уларнинг оқилона ечими ҳақидаги фикрларни кенг оммага ОАВ орқали сингдириб бориш;
* Ҳудуддаги муаммолар ҳақида семинар, конференцияларда чиқишлар қилиб, фикр ва тажриба алмашиш.
Шунингдек, ғайратли, ишбилармон тадбиркор инсонларни ҳаёт тажрибаларини ёритиш орқали инсонларда ташаббус уйғотиш. Мактабларда юқори синф ўқувчиларнинг сиёсий фаоллигини оширишнинг энг муҳим асоси синф раҳбарларининг ва тарбиявий соатларнинг савиясини ошириш, ўқувчиларда ҳаётда ўз ўринларини топмоқликлари учун қандай аниқ мақсадларни белгилаб олишлари ва мақсадлар йўлида ҳаракат қилишларини уларга сингдира билишдир. Бунда ўқувчиларнинг касб танлашда адашмасликлари жуда муҳимдир деб ҳисоблайди Хуршид Ҳамроев.
ХДПнинг асосий мақсади - мамлакатимиздаги ҳар бир ишловчи инсон иш жойига байрамга боргандек яхши кайфиятда боришига эришиш ва бунинг учун барча шарт-шароитларни яратишга эришишдир.
Бунинг учун аҳолига профессионал, яъни ўз ишининг устаси бўлиш бозор иқтисодиёти шароитида нақадар муҳим эканлиги, соғлом рақобат тушунчаси, тадбиркорлик асослари ҳақидаги фикрларни жонли мулоқотлар орқали етказа билиш муҳимдир.
Х.Ҳамроев 24-мактабда ЧЁТ(чақириққача ёшларни тайёрлаш) ўқитувчиси вазифасида ҳам ишлаб келмоқда. У мактабда ҳам намунали ЧЁТ кабинетида ўқувчиларни ҳарбий билимларини пухта эгаллашга эришмоқда.
- Ўқувчиларда ҳарбий ватанпарварлик ғояларини тарбиялашда энг аввало, Ватанимиз келажаги ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг келажаги билан чамбарчас боғлиқлигини англаш ва ватан равнақи йўлида ўзининг бор имкониятларини ишга солишига тайёр бўлиши энг асосий ва олий масаладир, - дейди Х.Ҳамроев.
Аҳолининг барча қатламлари орасида уларнинг конституциявий бурчлари, ҳуқуқлари ҳақида мулоқотлар, баҳс, мунозаралар олиб бориш яхши самара беради.
Зотан партиямиз давлатимизда ҳар бир шахснинг ҳаётий зарур ижтимоий хизматлардан бепул фойдаланишини қонунчилик даражасида ва реал ҳаётда кафолатланишини истайди ва шунга эришишга ҳаракат қилади.
Шу орқали фуқароларнинг таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва тиббий ёрдамлардан фойдаланиш, уй-жой, ижтимоий ҳимоя, маданий ҳаётда иштирок этиш ва малакали юридик хизматдан фойдаланиш ҳуқуқлари кафолатланади.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси адолатли давлат пенсия таъминоти тизимини жорий қилишни ўзининг асосий вазифалардан бири деб белгилайди.
Халқ демократик партияси ҳар доим ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ манфаатларини қаттиқ туриб ҳимоя қилади.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси жуда катта қадриятларга эга бўлган ягона партиядир.
Аслиддин ФАЙЗИЕВ,
24-мактабнинг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, ХДП аъзоси.
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш диққат-эътиборимизда
- 28 янв, 13:39
Партиялар ҳаётидан
- 25 мар, 13:44
Туғилган кун:
- 20 янв, 16:05




