"Фаол тадбиркор" кўкрак нишони билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17 августда қабул қилинган "Фаол тадбиркор" кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида"ги Фармойиши билан аҳоли фаровонлигини таъминлашга муносиб ҳиссасини қўшаётган фаол тадбиркорлар мукофотланди. Улар орасида 9 нафар самарқанлик тадбиркорлар ҳам бор.
20 август - Тадбиркорлар куни муносабати билан Самарқанд шаҳридаги "Ширин" шаҳарчасини барпо этиш дирекцияси марказида кўкрак нишонларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбир аввалида Президент фармойиши ўқиб эшиттирилди. Вилоят ҳокими Э.Турдимов ушбу кўкрак нишонига муносиб кўрилган тадбиркорларни табриклаб, мукофотларни топширди.
Тақдирланганлар орасида туманимиздаги "Pichoqchi Dry Fruits" МЧЖ раҳбари Толибхон Абдужалилов ҳам бор.
Ушбу мукофот билан Толибхон Абдужалиловни муборакбод этамиз.

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00

Тадбиркорлар хизматида
- 05 фев, 11:30