Якка тартибдаги тадбиркорни ихтиёрий тугатиш тартиби тўғрисида хабардормисиз?

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарорига 1-илова Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида низом 4-боб. Тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш Тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш тўғрисида унинг рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этган аризаси асосида амалга оширилади. Рўйхатдан ўтказувчи орган фаолиятни ихтиёрий тўхтатиш тўғрисида ариза келиб тушгандан сўнг бир иш куни ичида тадбиркорлик субъекти-жисмоний шахс давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги солиқ хизмати органига Тизим орқали унинг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи йўқлигини тасдиқлаш учун сўровнома юборади. Бунда солиқ хизмати органи сўровнома олинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга хабарнома юборади.
Рўйхатдан ўтказувчи орган тизим орқали қуйидаги ҳужжатлар келиб тушгандан кейин бир иш куни мобайнида тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзувни давлат реестрига киритади. Жисмоний шахснинг асосий ҳисобварағи ёпилганлиги тўғрисидаги тижорат банкининг маълумотномаси ҳамда солиқ хизмати органининг хабарномасини агентликка топшириши лозим.
Рўйхатдан ўтказувчи органнинг тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзувни давлат реестрига киритиш ҳақидаги қарори қабул қилингандан сўнг бир иш куни мобайнида тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахсга (вакилига) берилади ёки почта орқали жўнатилади. Тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзув давлат реестрига киритилгандан кейин рўйхатдан ўтказувчи орган уч иш кунида:
солиқ хизмати органини тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс фаолияти тўхтатилганлиги тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида Тизим орқали хабардор қилади;
"Лицензия" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали лицензия ва рухсатномаларни берган органларга хабарнома юборилади.
Тадбиркорлик субъекти сифатида фаолиятининг тўхтатилиши жисмоний шахсни кредиторлар олдидаги унинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ мажбуриятларидан озод қилмайди.
Зоҳид АБУЛҚОСИМОВ,
туман Адлия бўлими Давлат
хизматлари маркази бўлим бошлиғи.