ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДАВР ТАЛАБИ

Одам савдоси ўзи нима?
Одам савдоси—куч
билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларидан фойдаланиш,
ўғирлаш,
фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан
фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш
учун тўловлар ёки манфаатдор этиш
эвазига оғдириб олиш йўли билан одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш,
ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш.
Одамлардан
фойдаланиш бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланишни ёки улардан шаҳвоний
фойдаланишнинг ўзга шаклларини, мажбурий меҳнатни ёки хизматларни, қулликни ёхуд қулликка ўхшаш одатларни, эрксизлик ҳолатини
ёхуд инсон аъзоларини, тўқималарини ва (ёки) ҳужайраларини ажратиб олишни англатади.
Ҳозирги кунда дунё бўйича барча мамлакатлар одам савдосига қарши курашишмоқда, ҳатто
одам савдосини олдини олиш мақсадида турли қонунлар ҳам чиқарилмоқда. Лекин ҳозирги
кунда ушбу жирканч жиноятга қўл ураётган инсонлар ўзимизнинг давлатимизда ҳам мавжуд.
Шу сабабли, мамлакатимизда 2020 йил 17 августда “Одам савдосига қарши курашиш
тўғрисида”ги ЎРҚ-633-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирда қабул
қилиши айни муддао бўлди.
Одам савдосига қарши курашишга доир фаолиятни қонун ҳужжатларига мувофиқ
бошқа давлат органлари ҳам амалга оширади.
Аммо давлатимиз томонидан ушбу жиноятчиликка қарши кўплаб қонунлар чиқишига
қарамасдан, айрим инсонлар томонидан одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар учраб турибди.
Шуни эсдан чиқармаслик керакки, одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги қонун
ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши муқаррар.
Маъруфжон Рўзиев,
Жиноят ишлари бўйича
Самарқанд шаҳар судининг судьяси

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00

ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
- 01 фев, 14:01