Тиббий кўрик-байрам совғаси
ЎТКАЗИЛДИ
Яқинда 8-март байрами муносабати билан хотин-қизларнинг саломатлигини муҳофазалаш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси туман Кенгаши ташаббуси билан "COLD MEDICAL CLINIC" ҳамкорлигида "Соғлом оила - тараққиёт пойдевори" тамойили асосида бепул тиббий кўрик акцияси ўтказилди. Шу куни 300га яқин хотин-қизлар тиббий кўрикдан бепул ўтказилди. Соғломлаштириш акцияси давомида клиник марказнинг шифокорлари томонидан тиббий кўрик амалга оширилиб, текширувлар жараёнида аниқланган хасталиклар юзасидан зарур муолажалар қўлланилди. Шунингдек, соҳа мутахассислари беморларга даволаниш бўйича маслаҳат ва тавсиялар беришди.
- Тиббий кўрикни ташкил этишдан мақсад, жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандларни тарбиялашда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, "Соғлом она - соғлом бола" ҳаракатини ривожлантириш мақсадида хотин-қизларни тиббий кўрикдан ўтказдик, - дейди "COLD MEDICAL CLINIC" раҳбари Шерали Ҳусаинов. - Тиббий кўрикдан ўтганларнинг асосий қисмини катта ёшли ҳамда фертиль ёшидаги аёллар ташкил этди. Хотин-қизлар ва ҳомиладор аёлларнинг чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилганлиги соғлом болаларни дунёга келишида муҳим омил ҳисобланади. Бу йўналишда профилактика ишларини давом эттириш кўзда тутилган.
З.МУҲАММАДИЕВ,
Ўзбекистон Экологик партияси
туман Кенгаши раиси.

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Депутатлар халқ орасида
- 04 мар, 12:06