Оқдарё кўчалари обод бўлмоқда

Шу кунларда туманимизнинг барча маҳаллаларида йўлларни ободонлаштиришга, таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Бу борада Оқдарё йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси томонидан амалга ошираётган тадбирлар эътирофга лойиқдир. Улар Лойиш марказидаги ва чекка қишлоқлардаги йўлларни тез ва сифатли таъмирлаш борасида ибратли ишларни бажаришмоқда.
Яқинда корхона мутахассислари томонидан Узунқишлоқ маҳалласининг Холдор ва Янгикент қишлоқларини боғловчи 46-умумтаълим мактабига олиб борадиган йўл сифатли таъмирланиб, аҳолининг ҳурматига сазовор бўлишди. Йўлсозларнинг қилаётган бундай хайрли ишлари каттаю-кичикни беҳад мамнун этмоқда.
Ушбу суратда Холдор ва Янгикент қишлоқларини боғлаб турувчи кўчани йўлсозлар томонидан таъмирланаётган пайтини кўриб турибсиз.