ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

1. "Темир дафтари", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган оилалар, аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда айримларини рўйхатдан чиқариш чоралари тўғрисида туман сектор раҳбарларининг ҳисоботи;
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 24 март куни ўтказилган видеоселектор мажлисининг 16-сонли Баённомасининг 7-банди ижросини таъминлаш юзасидан туман прокурори Д.Кўбаевнинг ҳисоботи тўғрисида;
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2020 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонини амалга ошириш бўйича Йўл харитасининг 125-банди ижросини таъминлаш юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Абдуллаевнинг ҳисоботи ҳақида;
4. Ҳудудда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ф.Маликованинг ҳисоботи тўғрисида;
5. Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасининг туман бўлими бошлиғи ўринбосари К.Пўлатовнинг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тумандаги ижроси юзасидан ҳисоботи ҳақида;
6. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Унда Нодир Баҳодирович Маматкаримов туман ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига тасдиқланди.
Сессияда кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Мавзуга оид:

Сессия хабарлари
- 11 мар, 15:04

Депутатлар халқ орасида
- 04 мар, 12:06

Тадбиркорлар хизматида
- 05 фев, 11:30