ИНСОН МАНФААТЛАРИ ҲАР НАРСАДАН УСТУН

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оқдарё туманидаги Халқ қабулхонаси мудири
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги Халқ қабулхонаси, секторлар, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг мурожаатлар билан ишлаш ҳолати умумлаштирилиб таҳлил қилинганда қуйидагилар маълум бўлди.
2022 йил 30 сентябрь кунига қадар жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оқдарё туманидаги Халқ қабулхонасига 777 нафар фуқаролар томонидан 882 та турли масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатлар асосан моддий ёрдам ва ҳомийлик, уй-жой билан таъминлаш ва уй-жойини таъмирлаш, кредит олиш, иш билан таъминлаш, газ, электр энергияси ва сув таъминоти, уй-жойга эгалик ҳуқуқини тиклаб бериш хамда оилавий муаммолар каби масалалардаги мурожаатлардир.
Мурожаатлар билан ишлашда камчиликларга йўл қўйган шаҳсларни жавобгарликка тортиш бўйича Халқ қабулхонаси томонидан берилган тақдимномалар сони 6 тани ташкил этиб, ушбу таклифлар асосида 6 нафар масъулларга нисбатан туман прокуратураси томонидан тегишли чоралар кўрилган. Шундай таъсир чоралари кўрилишига қарамасдан тумандаги айрим ташкилот рахбарлари ва масъуллари тегишли хулоса чиқармасдан келмоқда.
Туман бўйича жорий йилнинг 10 октябрь санасига қадар ташкилотларга ҳамда давлат органларига жами 3.785 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, келиб тушган мурожаатларнинг 1.533 таси, 40.5 фоизигина қаноатлантирилган холос. Бундан вилоят миқёсида, туманда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати самарали олиб борилмаётганлигини, мурожаатларни ижобий ҳал этиш даражаси жуда паст эканлиги маълум бўлмоқда. Келиб тушган мурожаатларнинг 2.184 таси яъни 57.7 фоиз фуқароларнинг мурожаатлари ҳуқуқий маълумот, рад этиш ва тушунтириш бериш орқали ёпиб юборилган.
Давлатимиз раҳбари бошчилигида инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун, деган эзгу ғоя илгари сурилиб, у асосида кўплаб ҳайрли ва амалий ишлар олиб борилаётган бир шароитда ҳеч кимнинг мурожаати эътибордан четда қолиб кетмаслиги керак.
Мурожаатларда кўтарилган масалаларни ваколатли идоралар томонидан сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқилиши муҳим аҳамият касб этган бўлиб, Виртуал қабулхона орқали юборилган мурожаатларни кўриб чиқиш ҳар бир раҳбарнинг устувор ва биринчи даражали вазифаси эканлигини алоҳида таъкидлаш лозимдир.
Бу ҳолат эса "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонуни талабларини қўпол равишда бузилишига ва Халқ билан мулоқотларни самарали ташкил этиш ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимида ноқулайликларга ҳамда фуқароларнинг мурожаатларини такрорийлиги кўпайиб боришига сабаб бўлмоқда.
Жумладан, туман Бандликка кўмаклашиш марказига 200 нафар фуқаролар томонидан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 87 таси яъни 43.5 фоизи ижобий хал этилган бўлса, қолган 113 нафар 56.5 фоиз фуқароларнинг мурожаатлари ҳуқуқий маълумот бериш, рад этиш ва тушунтириш бериш орқали ёпиб юборилган. Қаноатлантириш даражаси пастлиги, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати самарали йўлга қўйилмаганлиги натижасида келиб тушган мурожаатларнинг 21 таси 10.5 фоиз фуқаролар такрорий равишда мурожаат қилган.
Масалан, Суғончи МФЙ Қорахитой қишлоғида яшовчи фуқаро Эшонқулов Иброҳим Улашқулович 4 маротаба мурожаат қилган, 4 та мурожаати ҳам тушунтириш бериш орқали ёпилган. Турон МФЙ Қорахўжа қишлоғида яшовчи фуқаро Қўзибоева Машҳура Раҳмиддин қизи 2 маротаба мурожаат қилган, иккала мурожаати ҳам тушунтириш бериш орқали ёпилган.
Шунингдек, тумани Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказига 145 нафар фуқаролар томонидан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 38 таси яъни 26.2 фоизи ижобий ҳал этилган бўлса, қолган 104 нафар 71.7 фоиз фуқароларнинг мурожаатлари ҳуқуқий маълумот бериш, рад этиш ва тушунтириш бериш орқали ёпиб юборилган. Қаноатлантириш даражаси пастлиги, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати самарали йўлга қўйилмаганлиги натижасида келиб тушган мурожаатларнинг 14 таси 10 фоиз фуқаролар такрорий равишда мурожаат қилган.
Масалан, Янгиравот-2 Қоратери қишлоғида яшовчи 17.06.1994 йилда туғилган фуқаро Исмоилова Бибихоним Зиядуллаевна "Ҳоким ёрдамчисидан кредит, субсидия, грант, моддий ёрдам бўйича тавсия олиш" масаласида 4 маротаба мурожаат қилган бўлсада, бироқ фуқаронинг 4 та мурожаати ҳам ҳоким ёрдамчиси томонидан тушунтириш бериш ва рад этиш орқали ёпиб юборилган.
Шунингдек, Даҳбед МФЙ, А.Темур кўчаси, 39 уй, 43-хонадонда яшовчи 12.08.1984 йилда туғилган фуқаро Ҳамдамова Зевара Абдураҳимовна ҳам 2 маротаба такрорий мурожаат қилган.
Ҳоким ёрдамчилари бўйича келиб тушган мурожаатлар секторлар кесимида таҳлил қилинганда;
1-сектор ҳудудидан 34 та;
2-сектор ҳудудидан 22 та;
3-сектор ҳудудидан 68 та;
4-сектор ҳудудидан 21 нафар фуқаролар томонидан мурожаатлар келиб тушганлиги маълум бўлди.
Оқдарё туманида ҳоким ёрдамчилари бўйича келиб тушган 145 та мурожаатларнинг 47 фоизи, деярли ярми 3-сектор ҳудудидан келиб тушаётганини қандай изоҳлаш мумкин?
Ҳоким ёрдамчилари бўйича келиб тушган мурожаатлар махаллалар кесимида таҳлил қилинганда;
Энг кўп мурожаат келиб тушган маҳаллалар:
- Биринчи ўринда Ойтамғали маҳалласи ҳоким ёрдамчисига 18 та мурожаат келиб тушган. Шундан 9 таси ижобий хал этилган, 9 тасига тушунтириш берилган.
- Лойиш махалласи ҳоким ёрдамчисига 9 та мурожаат келиб тушган. Шундан 1 та мурожаат ижобий ҳал этилган бўлса, қолган 8 тасига тушунтириш берилган.
- Янгиҳаёт ва Янгиқишлоқ маҳалласи ҳоким ёрдамчиларига 10 тадан мурожаат келиб тушган.
- Пўлатдархон, Янгиобод ҳамда Янгиравот-2 маҳаллалари ҳоким ёрдамчиларига 8 тадан мурожат келиб тушган.
Ҳоким ёрдамчилари ва тегишли масъуллар томонидан мурожаатларнинг кўпайишини ва такрорийлигини олдини олиш мақсадида белгиланган қонун талаблари асосида чора-тадбирлар ишлаб чиқилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Бундан ташқари, туман Электр тармоқлари корхонасига 253 нафар фуқаролар томонидан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 111 таси яъни 43.8 фоизи ижобий ҳал этилган бўлса, қолган 133 нафар 52.5 фоиз фуқароларнинг мурожаатлари ҳуқуқий маълумот ва тушунтириш бериш орқали ёпиб юборилган. Келиб тушган мурожаатлардан 26 таси такрорий.
Масалан, Янгиқишлоқ маҳалласи Мав-лум қишлоғида яшовчи 07.07.1969 йилда яшовчи фуқаро Зиядуллаев Ўктам Махаммадиевич "Электр энергияси таъминотидаги муаммолар" масаласида такрор мурожаат қилган.
Туман ИИБга 438 нафар фуқаролар томонидан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 181 таси яъни 41.3 фоизи ижобий ҳал этилган бўлса, қолган 239 нафар 54.5 фоиз фуқароларнинг мурожаатлари ҳуқуқий маълумот ва тушунтириш бериш орқали ёпиб юборилган. Мурожаатларнинг 22 таси такрорий.
Туман ҳокимиятига 527 нафар фуқаролар томонидан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 42 таси такрорий келиб тушган.
- Хусусан, соҳалар кесимида;
- Уй-жой коммунал соҳасида 45 та;
- Жисмоний тарбия ва спорт масалалари бўйича 1 та;
- Таълим ва фан масаласида 2 та;
- Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масаласида 4 та;
- Давлат бошқарув тизими (МФЙ раисини сайлаш, Референдум, сайлов тизими, Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти) масаласида 24 та;
- Ижтимоий таъминот, ижтимоий суғурта ва ижтимоий ҳимоя масаласида 69 та;
- Иқтисодий фаолият ва иқтисодиётдаги давлат бошқаруви (Камбағалликка қарши кураш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари, ҳоким ёрдамчилари фаолияти, "Темир дафтар" дастурига оид, транспорт, савдо соҳаси, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, "Обод маҳалла" дастурига оид) масаласида 107 та.
- Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар фаолияти масаласида 1 та;
- Соғлиқни сақлаш билан боғлиқ масалалар бўйича 15 та;
- Суд масалалари бўйича 1 та;
- Оилавий масалалар юзасидан (Бола асраб олиш, васийлик ва ҳомийлик, оилавий низолар) масаласида 6 та;
- Меҳнат ва аҳоли бандлиги бўйича 8 та;
- Банк фаолияти бўйича 2 та.
Келиб тушган 527 нафар фуқароларнинг мурожаатларидан атига 218 таси яъни 41.3 фоизи ижобий ҳал этилган бўлса, қолган 294 нафар 55.7 фоиз фуқароларнинг мурожаатлари ҳуқуқий маълумот ва тушунтириш бериш орқали ёпиб юборилган.
Юқоридаги ҳолатлардан кўриниб турибдики, туман Бандликка кўмаклашиш марказида, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказида, туман Тиббиёт бирлашмасида ҳамда туман Электр тармоқлари корхонасида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати талаб даражасида олиб борилмасдан, ишлар самарали даражада йўлга қўйилмаганлигини кўриш мумкин. Натижада ушбу ташкилот ва корхоналарга келиб тушган мурожаатларнинг 50 фоизи, кўпчилигида эса ярмидан ҳам кам миқдорда ижобий ҳал этиш даражаси паст натижаларни кўрсатмоқда. Бу ҳолат эса фуқаролар ўртасида сарсонгарчиликларни ва мурожаатларни такрорийлигини кўпайиб боришига сабаб бўлиб қолмоқда. Ушбу ҳолатларни такрорланмаслиги учун масъуллар томонидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, қаттиқ назоратга олинса иш самарадорлиги юқори бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги Халқ қабулхонаси ва тумандаги 4 та секторлар раҳбарлари билан келишилган график жадвал асосида жойларда оммавий сайёр қабуллар ҳамда ёшлар учрашувлари белгиланган тартибда ўтказилиб келинмоқда.
Тумандаги сектор раҳбарлари режа график асосида ўтказилиши лозим бўлган сайёр қабуллар секторлар кесимида таҳлил қилинганда 1-сектор раҳбари томонидан 39 маротаба ўтказилиши лозим бўлган, амалда 38 маротаба қабуллар ўтказилган, ушбу қабулларда 330 нафар фуқаролар томонидан 386 турдаги масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушган, келиб тушган мурожаатларнинг 275 таси, яъни 71 фоизи қаноатлантирилган.
2-сектор раҳбари томонидан 39 маротаба ўтказилиши лозим бўлган, амалда 38 маротаба қабуллар ўтказилган, ушбу қабулларда 235 нафар фуқаролар томонидан 237 турдаги масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушган, келиб тушган мурожаатларнинг 126 таси 53 фоизи қаноатлантирилган.
3-сектор раҳбари томонидан 39 маротаба ўтказилиши лозим бўлган, амалда 36 маротаба қабуллар ўтказилган, ушбу қабулларда 261 нафар фуқаролар томонидан 261 турдаги масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушган, келиб тушган мурожаатларнинг 147 таси, яъни 56 фоизи қаноатлантирилган.
4-сектор раҳбари томонидан 39 маротаба ўтказилиши лозим бўлган, амалда 34 маротаба қабуллар ўтказилган. Ушбу қабулларда 288 нафар фуқаролар томонидан 290 турдаги масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушган, келиб тушган мурожаатларнинг 145 таси, яъни 50 фоизи қаноатлантирилган.
Ўтказилиб келинаётган сайёр қабул ва ёшлар учрашувларида келиб тушаётган мурожаатлар тегишлилиги бўйича ташкилотларга хат орқали юборилиб келинмоқда. Бироқ тумандаги айрим ташкилот раҳбарлари сектор раҳбарлари томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар ва ёшлар учрашувларида келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқмасдан асоссиз равишда белгиланган муддатларини бузиб, сектор раҳбарига ҳамда фуқароларга ўз вақтида жавоб хатларини бермасдан, фуқаролар ўртасида сектор раҳбарларига нисбатан ишончсизлик руҳини пайдо бўлишига шароит яратиб бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарор ва Фармонларида "Мурожаатлар билан ишлашда икки асосий мезон яъни МУДДАТ ва СИФАТ мезонларига риоя қилишлари, фуқароларнинг мурожаатларини қисқа муддатда синчиклаб кўриб чиқишлари ва ҳал этишини таъминлаш шарт"лиги кўрсатилган.
Афсуски, ушбу Қарор ва Фармонлар айрим ташкилотлар раҳбарлари ва масъулларигача етиб бормаган ёки ўқиб кўрмаган кўринади.
Масалан, туман ҳокими, 1-сектор раҳбари томонидан 28.07.2022 йил куни Янгиобод маҳалласида ўтказилган Ёшлар билан учрашувида мурожаат қилган фуқаро Ҳамид Раббимов- нинг "Контракт пулларини тўлашда" амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати, тегишлилиги бўйича 28.07.2022 йилда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимига юборилган. Бироқ орадан 2 ойдан ортиқ муддат ўтган бўлишига қарамасдан, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан мурожаат юзасидан жавоб хати ҳамда мурожаат бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳеч қандай маълумот 1-сектор штабига тақдим этилмаганлиги маълум бўлди.
Шунингдек, туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳ- бари томонидан Янги-қўрғон маҳалласида 30.04.2022 йилда ўтказилган Ёшлар билан учрашувда келиб тушган Янгиқўрғон маҳалласида яшовчи 1999 йилда туғилган фуқаро Маърифат Маърупованинг "Аллергик касаллиги борлиги" сабабли даволанишда ёрдам сўраб қилган мурожаати тегишлилиги бўйича туман тиббиёт бирлашмасига юборилган. Бироқ орадан 5 ойдан ортиқ муддат ўтган бўлишига қарамасдан, туман тиббиёт бўлими томонидан мурожаат юзасидан жавоб хати ҳамда мурожаат бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан хеч қандай маълумот 3-сектор штабига тақдим этмаган.
3-сектор раҳбари томонидан 2022 йил 20 май куни Янгиқишлоқ маҳалласида ўтказилган Ёшлар учрашувида шу маҳаллада яшовчи 5 нафар фуқаролар, 1998 йилда туғилган фуқаро Жўрабек Сағдуллаев, 1994 йилда туғилган фуқаро Маҳбуба Низомова, 1994 йилда туғилган фуқаро Умирзоқ Қиличов, 1995 йилда туғилган фуқаро Хумора Қаршиева ҳамда 1996 йилда туғилган фуқаро Ниёзбек Қўчқоровларнинг ишсизлик масаласида қилган мурожаатлари, туман Бандликка кўмаклашиш марказига юборилган. Бироқ орадан 4 ойдан ортиқ муддат ўтган бўлишига қарамасдан, Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан мурожаат юзасидан жавоб хати ҳамда мурожаат бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳеч қандай маълумот 3-сектор штабига тақдим этмаган.
20 май кунидаги Янгиқишлоқ маҳалласида ўтказилган Ёшлар учрашувида шу маҳаллада яшовчи фуқаролар 1995 йилда туғилган Элмурод Қўчқоров ва 2002 йилда туғилган фуқаро Шаҳзод Аслоновларнинг имтиёзли кредит олиш ва ер майдони ажратиш масаласида қилган мурожаатлари Янгиқишлоқ маҳалласи ҳоким ёрдамчисига юборилган. Бироқ орадан 4 ойдан ортиқ муддат ўтган бўлишига қарамасдан, Янгиқишлоқ маҳалласи ҳоким ёрдамчиси томонидан мурожаат юзасидан жавоб хати ҳамда мурожаат бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳеч қандай маълумот 3-сектор штабига тақдим этилмаган.
3-сектор раҳбарининг Суғончи маҳалласида бўлиб ўтган 2022 йил 14 май кунидаги Ёшлар учрашувида мурожаат қилган фуқаро Миржалол Бўлтаковнинг ички йўлларни шағаллаштириш масаласидаги мурожаати туман Ободонлаштириш Бошқармаси томонидан 5 ойдан буён ўрганиб чиқилмаган, мурожаат бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳеч қандай маълумот 3-сектор штабига тақдим этилмаган.
Бундан ташқари, туман ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари томонидан Миёнқол маҳалласида 27.05.2022 йилда ўтказилган Ёшлар билан учрашувда келиб тушган Миёнқол маҳалласи Кўксоқол қишлоғида яшовчи фуқаро Наргиза Искандарованинг симёғочларни янгисига алмаштириш масаласида қилган мурожаати, тегишлилиги бўйича ДСИ бошлиғи томонидан 27.05.2022 йилда 22\05-86-сонли хат билан туман ЭТКга юборилган, ушбу мурожаатни ЭТК ходими Ш.Пардаев имзо қўйиб қабул қилиб олган, бироқ орадан 4 ойдан ортиқ муддат ўтган бўлишига қарамасдан, туман ЭТК томонидан мурожаат юзасидан жавоб хати ҳамда мурожаат бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан хеч қандай маълумот 4-сектор штабига тақдим этилмаган.
4-сектор раҳбари томонидан Истиқлол маҳалласида 23.05.2022 йилда ўтказилган Ёшлар билан учрашувда келиб тушган Истиқлол маҳалласи Тангиравот қишлоғида яшовчи фуқаро Ҳусан Саидовни субсидия асосида карчер аппарати олиш масаласидаги ҳамда шу қишлоқда яшовчи фуқаро Ҳасан Аҳмедовни пайвандлаш ускунаси олиш масаласидаги мурожаатлари, тегишлилиги бўйича ДСИ бошлиғи томонидан 27.05.2022 йилдаги 22\05-84-сонли хати Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимига юборилган. Ушбу мурожаатни Ёшлар ишлари агентлиги ходими Р.Раббанақулов 27.05.2022 йилда имзо қўйиб қабул қилиб олган, бироқ орадан 4 ойдан ортиқ муддат ўтган бўлишига қарамасдан, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан мурожаат юзасидан жавоб хати ҳамда мурожаат бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳеч қандай маълумот 4-сектор штабига тақдим этилмаган.
4-сектор раҳбари томонидан Наврўз маҳалласида 26.03.2022 йилда ўтказилган Ёшлар билан учрашувда келиб тушган Наврўз маҳалласи А.Қодирий кўчаси 10-уйда яшовчи фуқаро Беркинова Нигинанинг контракт тўлови масаласидаги ҳамда Наврўз маҳалласи, Нодирабегим кўчаси 7-уйда яшовчи фуқаро Ҳумоюн Абдуллаевни ўқув курси тўлови масаласидаги мурожаатлари, тегишлилиги бўйича ДСИ бошлиғи томонидан 29.03.2022 йил да 22\03-045-сонли хат билан Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимига юборилган. Ушбу мурожаатни Ёшлар ишлари агентлиги ходими Д.Абдувоитов 29.03.2022 йилда имзо қўйиб қабул қилиб олган, бироқ орадан 6 ойдан ортиқ муддат ўтган бўлишига қарамасдан, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан мурожаат юзасидан жавоб хати ҳамда мурожаат бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳеч қандай маълумот 4-сектор штабига тақдим этилмаган.
26.04.2022 йилдаги 4-сектор раҳбарининг Темирак маҳалласида бўлиб ўтган Ёшлар учрашувида Темирак МФЙ Бурганли қишлоғида яшовчи фуқаро Музроф Жўрақуловнинг "Мусиқа асбоблари олиш" учун кредит олиш масаласидаги, Темирак МФЙ Темирак қишлоғида яшовчи фуқаро Нодир Тиркашовнинг "Кредит" масаласидаги, шу қишлоқда яшовчи Шаҳзод Шукуруллаевнинг мотокультиватор олиш масаласидаги ҳамда Тошпўлатова Мафтунанинг кредит олиш масаласидаги мурожаатлари, ДСИ бошлиғи томонидан орадан 20 кун ўтганидан сўнг, 16.05.2022 йилдаги 22\05-073-сонли хат билан Темирак маҳалласи ҳоким ёрдамчисига юборилган. Ушбу мурожаатни Темирак маҳалласи ҳоким ёрдамчиси А.Давронов 17.05.2022 йилда имзо қўйиб қабул қилиб олган. Бироқ орадан 5 ойдан ортиқ муддат ўтган бўлишига қарамасдан, ҳоким ёрдамчиси томонидан мурожаат юзасидан жавоб хати ҳамда мурожаат бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳеч қандай маълумот 4-сектор штабига тақдим этилмаган.
Бунинг оқибатида фуқаролар ўртасида сектор раҳбарларига нисбатан ишончсизлик руҳини пайдо бўлишига шароит яратиб берилмоқда.
Секторларга бириктирилган ташкилот ходимларининг, секторлардаги иштироки тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оқдарё туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан секторлар фаолияти мониторинг қилинганда, тумандаги 3 ҳамда 4 секторларга ташкилотлар ва корхоналар раҳбарлари томонидан, буйруқ асосида бириктирилган ишчи ходимлари ўзларига бириктирилган секторлар ҳудудида иш фаолиятларини талаб даражасида олиб бормасдан келаётганлиги ҳамда сектор раҳбари ва котибларини талабини бажармасдан, ўз ишига масъулиятсизлик билан қараб келаётганлиги маълум бўлди.
Жумладан, 3 секторга бириктирилган ишчи гуруҳ ходимларидан:
- туман Мактабгача таълим бўлими ходими Алишер Тошпўлатов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ходими Рус-там Раббанақуловлар 3-сектор штабига буйруқ асосида раҳбари томонидан бириктирилган бўлсада, сектор штабига келмаётганлиги ҳамда сектор ҳудудида ўзларига бириктирилган ишларни талаб даражасида олиб бормасдан келаётганлиги маълум бўлди. Ҳаттоки ушбу ташкилотдан секторга сафарбар этилган ходимларнинг ўз йўналишлари бўйича иш режалари ҳам мавжуд эмас.
Бундан ташқари ўрганиш жараёнида, 4 сектор ишчи гуруҳига бириктирилган ишчи гуруҳ аъзоларини сектордаги иштирокини таъминламасдан, уларни назорат қилмасдан келаётган ташкилотлар раҳбарлари борлиги ҳам маълум бўлди.
Булар туман Ободонлаштириш Бошқармаси, АТ Халқ банки Оқдарё туман филиали, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Оқдарё туман бўлими ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими раҳбарлари, ўзлари буйруқ асосида бириктирган ходимларини 4 сектордаги иштирокини таъминламасдан келаётгани маълум бўлди.
Бундан кўриниб турибдики ушбу корхона ва ташкилот раҳбарлари, сектор штабига сафарбар этилган ходимларини назорат қилмасдан келмоқда. Натижада фуқаролар орасида сектор раҳбарига ва ташкилот раҳбарларига нисбатан ишончсизликлар пайдо бўлишига, бошқа штаб аъзоларининг фикрини бузилишига ва секторлар фаолиятини талаб даражасида амалга оширилишида қўпол равишда ўз таъсирини кўрсатиб келмоқда.
Бундан ташқари ташкилот раҳбарлари мансабдор шахс сифатида Халқ қабулхонасида қабулларда иштирок этиши шарт бўлган навбатчи ходим иштирокини ҳам таъминлашдан бош тортиб келмоқда. Ташкилот рахбарлари томонидан Президент Фармони талабларини бажармаётганлиги сабабли туманда аҳоли билан тўғридан тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган ишларни самарадорлигига салбий тасир кўрсатмоқда ва мурожаат этувчилар томонидан билдирилган муаммоларни дарҳол, ўз жойида ва ижобий ҳал этишга тўсқинлик қилмоқда.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Тадбиркорлар хизматида
- 05 фев, 11:30

махсус-тактик машғулотлар
- 11 дек, 15:36

Қарорлар
- 23 ноя, 15:07