Аёл бахтли бўлса, оила ва жамият ҳам бахтли бўлади

2024 йилда 5-босқич "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган 4901 нафар хотин-қизларга тегишлиги бўйича психологик, ҳуқуқий ва тиббий ёрдамлар кўрсатилди.
2023-2024 ўқув йилида олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги 11 нафар хотин-қизлар ўқишга қабул қилинди.
2024 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 мартдаги "Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-122-сонли қарори асосида хотин-қизлар фаоллари томонидан маҳалладаги ҳар бир хонадонда хатлов ўтказилиб, 2133 нафар ишсиз ва даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган хотин-қизлар рўйхати шакллантирилди. 3514 нафар хотин-қизларни бандлиги таъминланди. Жумладан, 419 нафари доимий иш ўринларига, 210 нафари жамоатчилик ишларига, 2537 нафари ўзини ўзи банд қилиш орқали, 332 нафари узоқ муддатга ер ажратиш орқали деҳқон хўжалиги сифатида бандлиги таъминланди, 16 нафари "Ҳунарманд" уюшмасига аъзо бўлиш орқали бандлиги таъминланди.
2024 йилда 1174 нафар ишсиз аёллар касб-ҳунарга ўқитилди. 2024 йилда Фертил ёшидаги 40431 нафар аёллар билан "Соғ-лом оила - соғлом жамият" концепцияси асосида туман тиббиёт бирлашмаси билан биргаликда хотин-қизларга хос бўлган касалликлар барвақт аниқланди ва онкологик скринингдан ўтказилди.
Йил бошида 6 босқич "Аёллар дафтари" рўйхатини шакллантириш мақсадида тумандаги 23 нафар хотин-қизлар фаоллари томонидан 38713 нафар хотин-қизлар хатловдан ўтказилиб, 4935 нафар хотин-қизлар "Аёллар дафтари"га киритиш бўйича рўйхатлар шакллантирилди. 
Жорий йилда "2025 йилда Оқдарё туманини ижтимоий-иқтисодий   ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича" қуйидаги ишлар амалга оширилди. Энг аввало Сайхунобод тажрибаси асосида хотин-қизларни асаларичилик, паррандачилик, иссиқхона, балиқчилик ва бошқа йўналишларда 832 нафар хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитишга эътибор қаратилди. Бунинг учун  Лидер тадбиркор аёлларга эҳтиёжманд хотин-қизларни бириктириб, даромад топишга ўргатиш масаласи белгилаб олинди. Бу йўналишда 58 нафар хотин-қизларни лидер тадбиркор аёлларга бириктириш, хотин-қизларга бизнесини кенгайтиришга кўмаклашиш йўналишида 32 нафар хотин-қизларни бизнесини кенгайтиришга кўмаклашиш, Хонадонларда кичик ишлаб чиқариш цехларини ташкил этиш йўналишида 2 нафар хотин-қизларнинг хонадонларида кичик ишлаб чиқариш цехларини яратишга кўмаклашиш, Миграциядан қайтган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш йўналишида 551 нафар хотин-қизларни бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, боқувчиси бўлмаган 247 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга кўмаклашиш, Бандлиги таъминланадиган хотин-қизлар йўналишида 1366 нафар хотин-қизларни бандлигини таъминлашга кўмаклаш белгилаб олинди.
Ўтган икки ой давомида  Сайхунобод тажрибаси асосида хотин-қизларни ўқитиш (асаларичилик, паррандачилик, иссиқхона, балиқчилик ва бошқа йўналишларда) 172 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилди. Лидер тадбиркор аёлларга эҳтиёжманд хотин-қизларни бириктириб, даромад топишга ўргатиш йўналишида 61 нафар хотин-қизлар лидер тадбиркор аёлларга бириктирилди. Хотин-қизлар бизнесини кенгайтиришга кўмаклашиш йўналишида 12 нафар хотин-қизларни бизнесини кенгайтиришга кўмаклашилди. Хонадонларда кичик ишлаб чиқариш цехларини ташкил этиш йўналишида     1 нафар хотин-қизларнинг хонадонларида кичик ишлаб чиқариш цехлари яратилди. Миграциядан қайтган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш йўналишида 51 нафар хотин-қизларни бандлигини таъминлашга кўмаклашилди. Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизларга кўмаклашиш йўналишида 31 нафар хотин-қизларга кўмаклашилди. Бандлиги таъминланадиган хотин-қизлар йўналишида 263 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.
Келгусида бу борадаги ишларимиз изчил давом этади. Зеро, аёл бахтли бўлса, оила ва жамият ҳам албатта бахтли бўлади.
Мен фурсатдан фойдаланиб, туманимизнинг барча оқила онахонларини, фаол хотин-қизларимизни баҳор байрами - 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этиб, уларнинг келгуси ишларида улкан зафарлар тилайман. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин.
 Ю.ЎРОҚОВА,
туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи.