АҲОЛИНИНГ КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ҚАТЛАМИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ МАҚСАДИДА

Жумладан, давлат бюджетига амалда ундирилган маблағлар миқдори 14 млрд. сўмни, банклар фойдасига ундирилган маблағлар миқдори 18 млрд. сўмни, юридик ва жисмоний шахслар фойдасига ундирилган маблағлар миқдори эса 8 млрд. сўмни ташкил қилган.
Бюро органлари олдига қўйилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда жами ундирувлар, шу жумладан давлат фойдасига ундирувларни амалга ошириш борасида ҳар ойлик режа-графиклар тасдиқланиб, уларнинг тўлиқ ижроси таъминлаб келинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 6118-сонли Фармони талабидан келиб чиқиб, янги тизим асосида 01.12.2020 йилдан бошлаб давлат фойдасига ундирувларнинг муайян қисмини "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари" бўйича жамғармаларга йўналтириш амалиёти йўлга қўйилди. Масаланинг мамлакатимиз ижтимоий ҳаёти учун, аҳолимизнинг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилиши белгиланган ушбу маблағларни ундирилиши юзасидан белгиланган ҳар ойлик режа-графикларининг ортиғи билан бажарилиши таъминлаб борилган. Жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида "Дафтарлар"га жами 1 млрд. 211 млн. сўм пул маблағлари ундирилган.
Бюронинг яна бир асосий вазифаларидан бири - алимент ундирувлари билан боғлиқ фаолият, яъни аҳолимизнинг давлат ҳимоясига энг муҳтож қатлами - вояга етмаганларнинг манфаатини кўзлаган ҳолда суд қарорлари асосида белгиланган таъминот маблағларини қарздорлардан ўз вақтида тўлиқ ундириб бориш фаолиятидир. Суд қарорлари асосида уларнинг фойдасига белгиланган алиментларни, яъни таъминот маблағларини қарздорлардан ўз вақтида тўлиқ ундириб бориш, нафақат пул ундириш, балки мутасадди органлар билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар орқали ажрашган ёш оилаларни тиклаш, қарздор оталарга тўлов манбалари яратиш мақсадида уларни ишга жойлаштириш, алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаб қочиб юрган қарздорларни қонунда белгиланган тартибда маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш масалалари ҳам алоҳида муҳим аҳамият касб этади.
Таҳлилларга кўра, алимент тўловларини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари 1,410 тани ташкил қилади. Шу билан бирга, бўлимга келиб тушаётган ва ҳал қилинаётган мурожаатларнинг асосий қисмини, яъни 84,3 фоизини айнан алимент ундирувлари билан боғлиқ мурожаатлар ташкил этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 24.11.2020 йилда имзоланган 6118-сонли Фармонида қўйилган вазифа ва талаблар асосида Бюро тизимини, шу жумладан алимент ундирувлари соҳасини тубдан такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган тизимли тадбирлар натижасида ушбу соҳада сезиларли ижобий натижаларга эришиб келинмоқда. Ўтган 6 ой давомида амалга оширилган мажбурий ижро тадбирлари натижасида алимент тўловчи қарздорлардан жами 4 млрд.159 млн. сўмдан ортиқ алимент пуллари ундирувчиларга ундириб берилди.
Бу тоифадаги ижро ишлари бўйича қарздор ва ундирувчилар билан олиб борилган профилактик суҳбатлар ва чора-тадбирлар маҳсулида жорий йилнинг 6 ойида 154 та ёш оилалар яраштирилиб, оилаларнинг тикланишига эришилди.
Иш ўрнини йўқотган, оғир аҳволга тушиб қолган ва ёрдамга муҳтож алимент тўловчи қарздорларнинг 259 нафари ишга жойлаштирилиб, уларнинг доимий бандлиги таъминланди ва алимент ундирувлари уларнинг иш ҳақларини маълум миқдорига қаратилди. Шу билан бирга, қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлиги тамойилларига таянган ҳолда, алиментларни тўлашдан бўйин товлаб келган жами 26 нафар қарздорлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 474-моддаси билан маъмурий жавобгарликка, 3 нафари эса жиноят кодексининг 122-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилди.
Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони талабидан келиб чиқиб, 01.03.2021 йилдан бошлаб алимент пулларини ҳисоблаш ва тўлаш устидан автоматлаштирилган назорат тизими йўлга қўйилиб, алиментларни ойма-ой тўлаб борилишини онлайн назорат қилиш имкони яратилди.
Бугунги кунда туман бўйича жами 1,410 та алимент олувчилардан 1.190 тасининг номига шахсий банк пластик карталари очиш бўйича электрон сўровномалар юборилиб, келгусида алимент ундиришдан тушган пуллар уларнинг пластик карталарига ўтказиб берилади.
Бироқ алимент қарздорликларини ўз вақтида ва тўлиқ ундириш борасида ўз ечимини кутаётган энг долзарб масалалардан бири - қарздор оталарни ишга жойлаштириш орқали уларга алимент тўловлари учун муқим молиявий манбалар яратиш масаласидир.
Бугунги кунда суд қарорлари асосида алимент тўловларини амалга ошириши белгиланган 1.410 та қарздорларнинг 674 таси расмий тарзда ҳеч қаерда ишламайди. Фармон талабларидан келиб чиқиб ёрдамга муҳтож ва оғир аҳволга тушиб қолган қарздорларнинг секторбай манзилли рўйхатлари тузилиб, ҳамкорликдаги тадбирларни амалга ошириш мақсадида барча сектор раҳбарларига тақдим этиб борилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси органларининг яна бир муҳим фаолият йўналишларидан бири - кенг қамровли тарғибот тадбирлари орқали аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда фаолиятимизнинг ошкоралигини таъминлаб боришдир. Бу борада ҳам бўлим томонидан муайян тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 6118-сонли Фармони ижросини сифатли ва тўлақонли таъминлаш борасида тизимли чора-тадбирлар давом эттирилади.
Э.ҲАСАНОВ,
Мажбурий ижро бюроси туман бўлими бошлиғи, 2-даражали юрист.
Мавзуга оид:

Давлат ҳимоясига муҳтож аҳоли манфаатини кўзлаб
- 14 апр, 11:55

Тадбиркорлар хизматида
- 05 фев, 11:30

Бюджет қарори
- 16 янв, 18:35

Хоким мурожаати
- 29 дек, 11:58