Таълим ва тажриба

ИЛҒОР ИШ ТAЖРИБAСИ РЕСПУБЛИКAДA ОММAЛAШДИ

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг филология фанлари (она тили ва адабиёт, ўзбек тили) йўналиши бўйича илмий-методик кенгаш йиғилишининг 2021 йил 30 мартдаги йиғилиш баёнига асосан,  Оқдарё туманидаги 52-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари - Жасур Тиркашев ва Ҳуснора Нарзуллаеваларнинг "Она тили фанидан ўқитувчилар, абитуриентлар ва мактабларда вариатив тизимда ўқувчилар учун амалдаги дарсликлар асосида тузилган ўқув-услубий қўлланма"си республика миқёсида оммалаштирилди.

Ушбу методик қўлланма бугунги кунда ўқитувчиларнинг билимидаги бўшлиқларни тўлдиришда муҳим ўрин тутади. Она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари Жасур Тиркашев ва ҳуснора Нарзуллаеваларнинг ушбу илғор иш тажрибалари бугунги кун ўқитувчилари учун зарур бўлган қўлланмалардан биридир.   

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 29 ёшли ўқитувчимиз Жасур Тиркашев тумандаги 52-ИДУМИда 2018 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. ҳқувчиларга она тили ва адабиёт фанидан дарс бериш давомида уларнинг билимида аниқланган бўшлиқларни тўлдириш мақсадида яратилган ушбу методик қўлланма Жасур Тиркашев ва Ҳуснора Нарзуллаеваларнинг иш фаолиятида амалиётда қўлланилиб, қисқа муддатда ўзининг ижобий самарасини берди. ҳтган 2020-2021-ўқув йилида 52-ИДУМИнинг 45 нафар битирувчиларидан 36 нафари олий таълим муассасаларининг талабалари бўлиш бахтига муяссар бўлишди. Шундан, 17 нафари давлат гранти асосида талабаликка тавсия этилди.

Бундан ташқари, она тили ва адабиёт фанидан таълим олган 35 нафар ўқувчилар олий таълим муассасаларига турли йўналишлар бўйича ўқишга қабул қилинган. 

- Жорий ўқув йилида ҳам мактабимизнинг 150 нафардан ортиқ ўқувчилари турли йўналишлар бўйича олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тайёргарлик кўришмоқда. Улар дарс давомида ва дарсдан ташқари машғулотларда ҳар бир мавзу бўйича шуғулланиб, билимларини мустаҳкамлаб боришмоқда. ҳйлайманки, ушбу йилда ҳам мактабимиз ўқувчилари ишончимизни албатта оқлайдилар, - дейди Жасур Тиркашев.

Ёш, билимли ва изланувчан устознинг келгуси фаолиятида улкан зафарлар тилаймиз.

 Дилором Aбдураҳмонова,

вилоят ХТБ методисти.


Мавзуга оид: