ЭЛ СОҒЛИГИГА МАСЪУЛМИЗ

Дунёда бирор бир аёл ўз ҳаётини, бахтини фарзандсиз тасаввур қила олмаса керак.  туман тиббиёт бирлашмасида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Репродуктив саломатлик ва соғлом ҳомиладорлик, ҳомиладор аёлларнинг ўз фарзандларини соғлом дунёга келтириши борасида бир қатор ишларни амалга ошириб келинмоқда. 
Энг гўзал аёл фарзанд кутаётган ҳомиладор аёл, дейишади. Боланинг руҳан ва жисман соғ-саломат дунёга келиши, унинг келажак ҳаётда ўз ўрнини топиши аёлнинг ҳомиладорликни қай даражада ўтказиши билан боғлиқдир. Албатта, она борки, фарзандининг соғ бўлиб, чопқиллаб юришини истайди. Аммо баъзи оналар ҳомиланинг  соғлиги ўзларига боғлиқлигига унча эътибор беришмайди. "Яхши юрибман-ку, шифокор айтаверади-да", деб бепарво бўлишади. Бироқ, қўлларига ногирон гўдагини олгандагина, кеч бўлганини англаб етадилар. Ҳомиладор аёлларни ҳар томонлама асраб-авайлаб, уларга меҳр кўрсатиш нафақат турмуш ўртоғининг, балки оиладаги барча катта-кичикнинг бурчи ҳисобланади. Чунки она қорнидаги ҳомила унга бўладиган муомала, муносабат, атрофдаги муҳит, шароит, иқлим ўзгаришларни сезади, улардан таъсирланиб, ҳатто ўзининг биринчи онг хотирасига ёзиб боради.
Туманимизда истиқомат қилаётган 160901 нафар аҳолининг 77513 нафарини аёллар ташкил этади. Улардан фертель ёшдаги аёллар 39514 нафар бўлиб, ўсмир қизлар 3371 нафардан иборат. Туман тиббиёт бирлашмаси таркибида 95 ўринли туғруқ комплекси, 6 та ОШП, 3 та ҚОП ва 1 та КТМП хизмат кўрсатмокда. Туманда 16 та акушер гинеколог, 7 та неонатолог, 9 та педиатр оналар ва болаларга хизмат кўрсатмокда. Ҳар битта ОП, ОШП ва КТМПга ФЁАларни ва ҳомиладор аёлларни назорат қилиш учун тумандан ва Самарқанд шаҳар туғруқхонасидан акушер-гинекологлар бириктирилган. 
2020 йил 5 ойи давомида 1824 та ҳомиладор ҳисобга олинган, 2021 йилнинг 5 ойида 2270 та ҳомиладор ҳисобга олинган бўлиб, шулардан 2020 йил 6 ойда 1670 таси 12 ҳафтагача, 2021 йил 5 ойида 2094 таси 12 ҳафтагача ҳисобга олинган. Барча бирламчи тиббий санитар муассасалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2012 йил 18 майдаги №137 буйруғи билан таъминланган ва ҳомиладорларни антенатал парваришини таъминлаш ва ташкиллаштириш ушбу буйруқ асосида олиб борилмоқда. Ҳомиладорлар ичида биринчи ҳомиладорлик 760 та, иккинчи ҳомиладорлик 717 та, учинчи ҳомиладорлик 641 та, тўртинчи ҳомиладорлик 149 та, бешинчи ҳомиладорлик 3 тани ташкил килади. Ҳозирги кунда ҳомиладорлар сони 3006 нафарни ташкил этади. 
Туғруқ комплексида 9,5 ставка акушер-гинекологик, 5,5 ставка неонотологик, 1,0 ставка терапевтик, 51, 25 ставка ўрта тиббий ходимлар ва 40 ставка кичик тиббий ходимлар штат бирлиги мавжуд бўлиб, 2 та олий, 2 та биринчи ва 3 та учинчи тоифали врачлар тўлиқ фаолият олиб бормокда. Ўрта тиббиёт ходимларидан 21 нафари олий, биринчи тоифали 38 нафар ҳамда иккинчи тоифали 18 нафар. Туғруқ мажмуасида кечаю кундуз узлуксиз акушер-гинеколог, анестизиолог-реаниматолог ва неонотологлар навбатчилик қилмокда. 
2021 йилнинг 5 ойи мобайнида туғруқ мажмуасида 1169 та туғруқ бўлди, шулардан 8 нафари эгиз ҳомиладорлик бўлиб, 1177 та бола туғилди. 226 нафари кесарча кесиш амалиёти билан якунланди (бу 19 фоизни ташкил этади). 61 та ИЖК қилинди. 4 та бачадон ортиқлари билан экстерпацияси ўтказилди. 8 нафар аёлга қон воситалари қуйилди. Ҳомиладорлар хасталиги бўлимида ва гинекология бўлимида жами 2091 та ҳомиладор аёллар даволаниб чикди. 
Туманда 0-18 ёшгача жами 55679 нафар бола бор. Оқдарё ТТБга қарашли ШТТЁБда 10 та болаларга интенсив ёрдам ўрини,  20 ўринли юқумли касаллик бўлими, 35 ўринли болалар бўлимларида стационар,  КТТМП, 6 та ОШП ва 3 та ОПларда даволаш-профилактик хизмат кўрсатилади.
Туманда болалар ўлимини камайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва натижада туман шифохоналарига оғир ахволда мурожаат қилган ҳар бир беморнинг касаллик ҳолати чуқур таҳлил қилиниб, ҳудудлар кесимида касалликлар бўйича муҳокамалар ўтказилиб келинаяпти. ТТБнинг ШТЁБ интенсив болаларни жадал даволаш хонаси, болалар бўлимига оғир аҳволда мурожаат қилган ҳар бир бемор учун врач мутахасиссларининг конси-      лиум текширувлари ташкиллаштирилган. СВБКТТМ маъмурияти билан биргаликда  оғир аҳволдаги беморларга Санитар авиация линияси бўйича тегишли врач мутахассислар чақиртирилиши ва оғир аҳволдаги беморларни вилоят шифохоналарига кўчирилиши лозим бўлса,  врач назорати остида кўчириш ташкиллаштирилган. Буларнинг натижасида   0-18 ёшгача ўлим 2019 йилдагидан 11 тага,  2020 йилдагидан 14 нафарга камайган. 0-1 ёшгача болалар ўлими 2019 йилдан 3 тага, 2020 йилдан 5 нафарга камайишига эришилди. 2021 йилда 0-1 ёшгача ўлган 6 нафар болаларнинг 3 нафари скрининг текширувида аниқланиб бўлмайдиган туғма нуқсонлар натижасида вафот этган. (1 нафар ўт йўллари туғма аномалияси, 1 нафари туғма қизилўнгач атрезияси оқмали тури, 1 нафари кардиомиопатия) 2019 йилда 4 нафарни (3 таси ТЮН), 2020 йилда 5 нафарни (4 таси ТЮН) ташкил қилган. Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли КТМПнинг тор соҳа мутахассислари иштирокида 2021 йилнинг январь-март ойлари оралиғида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.
Тиббий кўрикдан ўтказилган 22013 нафар (10991 та қиз бола) ўқувчиларни 8717 нафарида (4347 таси қиз бола) турли хил касалликлар аниқланди, шундан 69.3 фоизи 6041 нафари, (шундан 3019 нафари қиз бола) соғ- ломлаштирилди.
2276 нафар ўқувчи болалар КТМПнинг тор соҳа мутахассислари томонидан диспансер ҳисобига олиниб соғломлаштириш ишлари давом эттирилмоқда.
Туманда 0-18 ёшгача болалар орасида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилиб,  тиббий кўрик натижасида 45722 нафар  90.9   фоизи тиббий кўрикдан ўтказилди. Чуқурлаштирилган тиббий кўрик натижасида хирургик касаллик аниқланган 18 нафар (0-18 ёшгача) бола СВБКТТМ хирург врачлари ва  ТТБ хируг врачлари билан ҳамкорликда операциялар муваффақиятли амалга оширилди. Тиббий кўрик натижасида аниқланган 9830 нафар боланинг 2015 нафари шифохона шароитида, 7013 нафари амбулатор шароитда соғломлаштирилди, 802 нафарида  соғломлаштириш ишлари давом этмоқда. 
Туманда 2-10 ёшли болалар орасида дегельментизация тадбирлари амалга оширилди. Бунда 57 та мактаблардан 13493 нафар, 114 нафар мактабгача таълим муассаларидан 6971 нафар ва 10570 нафар уюшмаган болалар орасида дегельминтизация ишлари амалга оширилди. 
Туманда амалдаги эмлаш календари асосида вакцинация ишлари амалга оширилиб келинмоқда. Ўтказилган эмлаш тадбирлари натижасида асоратлар кузатилгани йўқ. 
Хулоса қилиб айтганда, шифокорларимиз халқимиз соғлигини сақлаш учун бор билим ва тажрибаларини ишга солмоқдалар.
Алижон Усанов,
туман тиббиёт 
бирлашмасининг бошлиғи.