Таълим натижалари
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ РИВОЖЛАНИШ ЙЎЛИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаш-тиришга оид қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги ПҚ-4884-сонли қарори таълим тизими ходимлари зиммасига янада масъулият ҳиссини уйғотди.
Ушбу фармонда республикамиз таълим тизимида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб берилган. Сўнгги йилларда мамлакати-мизда таълим-тарбия тизимининг сифати ва самарадорлигини ошириш, ўқувчиларни замонавий билим ва кўникмаларини шакллантириш, таълим тизими ҳамда илм-фан соҳаси ўртасида яқин ҳамкорликни интеграциялаш, таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда туман халқ таълими тизими-да жами 58 та таълим муассасалари фаолият кўрсатмоқда. Шундан 57 та умумтаълим мактаблари ва 1 та “Баркамол авлод” болалар мактаби мавжуд.
Мактабларда таълим ўзбек, рус тилларида олиб борилади. 2020-2021 ўқув йилида ўқувчилар сони жами 28 минг 177 нафар, 1-синф ўқувчилари сони 3 минг 69 нафар ва 11-синф ўқувчилари сони 2 минг 25 нафарни ташкил қилади.
Педагог ходимларнинг фаолиятига назар ташласак, улар 2 минг 609 нафарни ташкил қилади, шундан 2 минг 203 (84,4%) нафари олий маълумотли, 75 (2,8%) нафари тугалланмаган олий ва 331 (12,6 %) нафари ўрта махсус маълумотга эга.
ўқитувчиларнинг 66 (2,5 %) нафари олий тоифали, 259 (9,9 %) нафари биринчи тоифали, 992 (38,0 %) нафари иккинчи тоифали, 1292 (49,5%) нафари мутахассис ўқитувчилардир.
2019-2020 ўқув йилида умумтаълим мактабларини жами 2209 нафар ўқувчилар битириб, уларнинг 332 нафари талабалик ҳуқуқига эга бўлишди.
Тумандаги умумий ўрта таълим мактаб-ларининг 2019-2020 ўқув йили битирув-чиларини ОТМга кириши ва бандлиги кўрсаткичи қуйидигича:
Битирувчилар сони - 2209 нафар;
ОТМга кирганлар - 219 нафар (9,9%);
Техникумларга кирганлар - 137 нафар;
Супер контракт асосида кирганлар - 99 нафар;
Ишга жойлашганлар - 543 нафар;
Жами бандлиги таъминланганлар - 44 % ни ташкил этади.
Бандлиги таъминланмаганлар - 1199 нафарни ташкил этади, улар ишга жойлашиш жараёнида.
ОТМ га қамраб олиш бўйича юқори кўрсаткичга эга бўлган 5 та умумтаълим мактаблари қуйидагилардан иборат:
52- ИДУМ - 66,7 %
25- мактаб - 26,1 %
17- мактаб - 25 %
21- мактаб - 24,3 %
35- мактаб - 18,4 %
Шунингдек, ОТМ га қамраб олиш бўйича энг паст натижа кўрсатган мактаблар 5 тани ташкил этади. Булар қуйидагилар:
10- мактаб - 2,2 %
1- мактаб - 2,3 %
39-мактаб - 2,4 %
24- мактаб - 2,6 %
2,6-мактаблар 2,7% ни ташкил этади.
Қуйидаги номлари кўрсатилган 5 та (20, 23, 27, 36, 57) мактабларда ОТМга қамров бўлмаган.
Шунингдек, 2020 йилда Республика бўйича мактабларни 4 та индикатор бўйича Миллий рейтинги аниқланди. Бунда тумандаги 6 та мактаблар (1, 3, 4, 55, 56, 57 -мактаблар) Миллий рейтингда иштирок этишди ва вилоят бўйича Оқдарё тумани 4-ўринни эгаллади.
Коронавирус пандемияси туфайли Ўзбекистонда ҳам карантин эълон қилинганлиги таълим жараёнига ўз таъсирини кўрсатди. Лекин шундай бўлишига қарамай, тумандаги бир қатор таълим муассасалари таъмирланиб, замонавий кўринишга эга бўлди.
2020 йилда Инвестиция давлат дастури бўйича 1 та 5-мактаб филиалининг 60 ўринли биноси реконструкция қилинди (534 миллион сўм). 2020 йил “Инқирозга қарши Давлат дастури жамҚармаси маблаҚлари” ҳисобидан 1 та 47 мактабининг 784 ўринли биноси мукаммал таъмирланди.
Шунингдек, мактабларнинг куз-қиш мавсумига тайёрларлик даражасидан келиб чиқиб, 21 та (1, 2, 4, 5, 6, 7, 20, 23, 24, 25, 26, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 45, 48, 52, 54)- умумтаълим мактаблари табиий газ билан иситилади.
Қолган 36 та ( 3, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 21, 22, 27, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 43, 44, 46, 47, 49, 50, 51, 53, 55, 56, 57) умумтаълим мактаблари кўмир ёқилғиси билан иситилади.
2020-2021 ўқув йилида куз-қиш мавсуми учун жами 195 тонна кўмир ва 593 тонна брикет (жами 788 тонна) кўмир ёқилғиси олиб келинди ва мактабларга тарқатилди. Куз-қиш мавсуми учун 10, 17, 24, 37, 39- умумтаълим мактабларига иссиқлик қозонлари янгидан ўрнатилди. Ажратилган маблағ саксон миллион беш юз минг сўмни ташкил этади.
17, 39-умумий ўрта таълим мактабининг иссиқлик тизими тўлиқ таъмирдан чиқарилди. 39-умумтаълим мактабига 100,0 (юз миллион ) сўм маблағ, 17-умумтаълим мактабига 55,0 (эллик беш миллион) сўм маблағ сарфланди. 2, 3, 10- умумтаълим мактабининг эшик ва ромлари АКФА эшик ромларига алмаштирилди.
Шунингдек, ҳожатхоналар қуриш учун 636,0 млн. сўм ажратилган. Шундан: 4, 9, 10,13, 19, 23, 29, 30, 39, 51-умумтаълим мактабларининг ҳожатхоналари таъмир-ланди. 1, 7, 22, 45, 53-умумтаълим мактабларига янгидан ҳожатхона қурилди. 22-мактабнинг ҳожатхонасидаги қурилиш ишлари 80 %га бажарилган.
Пандемия шароитига қарамасдан, барча таълим муассасаларининг янги ўқув йилига тайёргарлик фаолияти халқ депутатлари туман кенгаши томонидан ўрганиб чиқилди ва тегишли тавсиялар берилди. Онлайн дарс жараёнлари 15 сентябрдан бошланди. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2020 йил сентябрдаги сессияси қарорига асосан коронавирус пандемияси сабабли туман-даги мактабларда анъанавий дарслар босқичма-босқич бошланиши белгилаб олинди. Биринчи навбатда бошланғич синфларда, сўнгра юқори синфларда дарслар бошланиши кўзда тутилди.
Туман санитария-эпидемиологик ва осойишталик марказининг хулосаси асосида жорий йилнинг 14-30 сентябрь кунлари тумандаги барча мактабларда 1-4-синфларда анъанавий тарзда ўқишлар бошланди. Шунингдек, ота-оналарнинг хоҳиш истаклари асосида юқори синфларда ҳам босқичма-босқич анъанавий дарс жараёнларига ўтилди. ўқув йилининг 2-чорагидан бошлаб барча мактабларда тўлиқ анъанавий дарсларга ўтилди. Анъанавий дарслар бошланган бўлса-да, онлайн ва телевизион дарслар параллел равишда давом этмоқда. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, барча мактабларда анъанавий дарслар бошланишдан олдин, уларга барча керакли воситалар етказилди. Жумладан, 92 дона пирометр (масофадан ҳарорат ўлчагич), 2676 литр антисептик воситаси ва 25 минг 830 дона тиббий ниқоблар ҳамда (100 миллиграмлик) Прогрен, 151 дона флаконда дезинфекция воситалари умумтаълим мактабларига етказилди.
Шунингдек, умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган педагоглар, ходимларни гриппга қарши эмлаш ишлари бепул ўтказилди. Энг қувонарлиси, пандемия туфайли бутун дунёда молиявий инқироз бўлаётганлигига қарамай, ҳукуматимиз томонидан таълимга қаратилаётган эътибор аҳамиятлидир. Жумладан, охирги уч ойда Президентимиз томонидан соҳа вакиллари билан 3 марта йиғилиш ўтказилиб, таълим соҳасини ривожлантириш юзасидан бир қатор қарор лойиҳалари муҳокама қилинди.
Педагогларнинг ўз устида ишлашлари учун кенг имкониятлар яратилди, уларни доимий рағбатлантириш тизими жорий этилди. Мактаб битирувчилари ўқишни давом эттиришлари учун ОТМ квоталарини кўпайтириш, ўқишга кира олмаган битирувчиларни иш билан таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди. Таълим муассасалари рейтинги шакллантирилиб, юқори натижага эришган муассаса ўқитувчилари ҳар йилда санаторияларда дам олишлари ҳам кўзда тутилган.
Муҳтарам Президентимизнинг юқори-даги Фармон ва Қарорлари ижросини таъминлашда ҳамда умумтаълим мактаб-лари педагогларининг жамиятимиздаги мавқеини кўтаришда, таълим сифат-самарадорлигини янада оширишда, олий таълим муассасасига ўқишга кира олмаган битирувчиларни иш билан таъминлаш ва уларни қўллаб-қувватлашда туман ҳоким-лиги ва туман Кенгаши депутатлари амалий ёрдам беришса, кўзланган мақсадимизга албатта эришамиз, деган умиддаман.
Сурайё ОРТИҚОВА,
туман халқ таълими
бўлими мудири.
махсус-тактик машғулотлар
- 11 дек, 15:36

Қарорлар
- 23 ноя, 15:07