Жиноят ва жазо

ЖИНОЯТЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШДА 

ТЕРГОВЧИНИНГ ФАОЛИЯТИ

Бугунги кунда ҳзбекистон Республикасида шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва  қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида катта ислоҳотлар олиб борилмоқда. Шунингдек, инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилинишини таъминлаш фуқаролик жамияти қуриш йўлини танлаган ҳар қандай давлатнинг ажралмас белгиси ҳисобланади. Унинг амалга оширилиши, шахснинг, ҳуқуқ-тартибот ҳамда жиноятчиликка карши кураш ва уларни олдини олиш соҳасида давлат ва унинг органлари билан вужудга келадиган муносабатларини, инсоннинг ҳаёти учун жуда муҳим бўлган соҳаларига аралашувлардан сақланишини таъминлашга қаратилган. Бундан ташқари, давлат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари зиммасига уларнинг ўзидаги мавжуд восита ва усуллар орқали инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш вазифасини юклайди. 

ҳзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев айтиб ўтганидек, "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак" шиорини ўз олдига мақсад қилиб олган ҳолда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари юқорида келтириб ўтилган вазифани масъулият билан амалга ошириб келмоқда. Бу эса, ўз навбатида давлатнинг жиноятга оид сиёсатининг йўналиши сифат жиҳатидан ўзгарганлигини англатади. Бунда инсон шахсини жиноий-хуқуқий жиҳатдан қўриқлаш зарурлиги, унинг ҳаёти, соғлиги, шаъни ва қадр-қимматини эса муҳим ижтимоий бойлик сифатида эътироф этилмоқда. Жиноят қонунининг инсонни инсондан ва инсонни давлатдан ҳимоя қилишда ифодаланган ижтимоий, инсонпарварлик вазифаси шунда намоён бўлади. Ушбу ҳолатлар давлатнинг жиноятчиликка қарши кураш ва уларни олдини олишга қаратилган сиёсатининг сифат даражасида узайтирилишини англатади. Суриштирувчи ва терговчи дастлабки тергов даврида жиноятларнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш бўйича қонунда белгиланган тартибда тўпланган ва текширилган далилларга асосланган холисона хулосаси асосида давлат органларига тақдимнома киритади ва унинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.

Терговчи жиноят ишини қўзғатар экан, дарҳол жиноятларни сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни  аниқлаш чораларини кўриши ва аниқлагач жиноятларни келтириб чиқарган ҳолатларни дарҳол бартараф этиш чораларини кўриши керак. Амалиётда дастлабки тергов тугаганидан сўнг, терговчи содир этилган жиноят ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлганидан кейингина бундай тақдимнома киритади. Бироқ, бундай ҳолларда терговчининг ўз тақдимномасига жавоб талаб қилишга вақти қолмайди, чунки уни киритгач, терговчи айблов хулосаси тузади ва жиноят ишини прокурорга жўнатади.

Тақдимномага жавоб олиш керак бўлган бир ойлик муддат ушбу жиноят иши терговини юритувидан кейин тугайди. Шу боис, иш судга оширилиб бўлгач, мазкур тақдимнома терговчини қизиқтирмай қўяди. Натижада кўплаб тақдимномага жавоб келмайди, агар келса ҳам номигагина ёзилган бўлади.

Терговчи тақдимномани қанчалик эрта киритса, уни амалга ошириш натижалари билан шунчалик кўпроқ ишлай олади. Тақдимномани жиноят иши қўзғатилганидан кейин дарҳол ёки жиноят ишини тергов қилиш жараёнида киритиш мақсадга мувофиқ, чунки бундай ҳолларда терговчи тақдимномага жавоб олиш ва номигагина берилган жавоб ёки берилмаган жавоблар бўйича чора кўриш учун кўпроқ вақтга эга бўлади.  

Терговчи томонидан киритилган тақдимномада кўрсатилган ишлар  барча давлат, жамоат муассасалари, корхоналари, ташкилотлари, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун бажарилиши шарт ва бажарилган ишлар бўйича терговчига жавоб юборади. Терговчи юборилган жавобдан қониқмаса, бу тўғрисида корхона, муассаса, ташкилот маъмурияти ёки жамоага маълум қилиши, қонунга асосан чора кўришни талаб қилиши мумкин.

Зарур ҳолларда ўз тақдимномасини тўғри бажарилаётганлигига ишонч ҳосил қилиш учун суриштирувчи ва терговчининг ўзи жамоа мажлисида иштирок этиши мумкин. Асосийси тақдимноманинг самарадорлиги бўлиб, у жиноятларнинг илгари содир этилган жойда бошқа содир этмаслиги, улар сонининг камайиши ёки такрорий жиноятчиликнинг олдини олиш билан белгиланади.                                                   

Шаҳзод ИСЛОМОВ,    

ҳзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги Академиясининг 

3-ўқув курси тергов фаолияти 

мутахассислиги 318-гуруҳ курсанти. 



Мавзуга оид:
Суд ва ҳаёт

Суд ва ҳаёт

  • 31 мар, 15:18
Суд ва ҳаёт

Суд ва ҳаёт

  • 31 мар, 15:10