Суд ва ҳаёт

МАСЪУЛИЯТИМИЗ ЯНАДА ОШДИ

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида қонун устуворлигини таъминлаш муҳим вазифа эканлигини қайд этиб ўтди. Бунда айниқса, суд мус-тақиллигини тўлиқ таъминлаш - энг муҳим вазифаларимиздан бири бўлиши зарурлиги ҳамда дастлабки терговда давом этиб келаётган қонунбузилиш ҳолатларини фақат ва фақат судларнинг ҳақиқий мустақиллигига эришиш орқали бартараф этиш мумкин эканлиги ҳақида ҳам айтиб ўтдилар.

Юртбошимиз ўз фикрларини давом эттириб, "Бу борада қабул қилган қонуний чора-тадбирларимиз аниқ натижалар бера бошлади. Ушбу ижобий ўзгаришларни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг судьялар мустақиллиги бўйича махсус вакили Диего Гарсия-Саян жаноблари ҳам алоҳида эътироф этди", дея таъкидлади.

Дарҳақиқат жорий йилда судлар фаолияти билан боғлиқ бир қанча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлигининг гувоҳимиз. Жумладан, Президентимизнинг 2020 йил 3 сентябрдаги "Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Бу қарор эса, мамлакатимизда суд ҳокимиятини янада такомиллаштириш ва замонавий технологияларни кенг жорий этишга хизмат қилди.

Президентимизнинг 2020 йил 3 сентябрдаги "Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг мақсади судлар фаолиятида замонавий технологияларни кенг жорий этиш бўйича амалга оширилган тадбирлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишни эркинлаштириш, умуман одил судловга эришишни ошириш ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлашдир.

Бундан ташқари, бугунги кунда судларда ишларни кўришда кўпгина вазирлик ва идоралар билан маълумот алмашинуви уларнинг ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилишга доир масалаларни ҳал этишга қаратилган бўлиб, судлар томонидан фуқаролар ва тадбиркорларга кўрсатиладиган интерактив хизматлар турини кенгайтириш бўйича ишларни жадаллаштиришга доир чора-тадбирларини амлга оширишдан иборат бўлди.

Мазкур қарор суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш, судлар ва бошқа идоралар ўртасида маълумот алмашинувини яхшилаш, шунингдек, Президентимизнинг 2020 йил 24 июлдаги "Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида бир қанча вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, Президентимизнинг 2017 йил 30 августдаги Пқ-3250-сон қарори билан тасдиқланган 2017-2020 йилларда Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш дастурининг ижроси натижасида судларга масофадан туриб мурожаат қилиш, суд мажлисларида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиб иштирок этиш, судьялар ўртасида ишларни автоматик тарзда тақсимлаш, суд қарорларини интернет тармоғида эълон қилиш, ижро ҳужжатларини электрон шаклда мажбурий ижрога юбориш тизимлари жорий этилганлиги қайд этилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Юртбошимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида, "¤тган 3 йилда 1989 нафар, 2019 йилнинг ўзида 859 нафар фуқарога нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди. Шунингдек, 2019 йилда 381 нафар шахс суд залидан озод қилинган бўлса, 2623 нафар фуқарога асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилганлиги ва ўзгартирилганлиги, бунда судьяларимизнинг адолатни ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида оқлов ҳукмларини чиқараётгани, ҳеч шуб-ҳасиз, суд-ҳуқуқ соҳасидаги энг катта ютуғимиздир", деб айтиб ўтдилар.

Бундан ташқари қонун устуворлигини таъминлашда олдин қабул қилинган айрим қонунлар, кодекслар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талаб даражасида эмаслиги ва уларни қайта кўриб чиқиб, қабул қилиш лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.

Жумладан, суд-ҳуқуқ соҳасига доир асосий қонун ва кодекслар бундан деярли 20-25 йил олдин қабул қилинган бўлиб, ҳозирги давр талабларига жавоб бермаслигини ва парламент яқин йилларда Фуқаролик, Жиноят, Жиноят-процессуал, Жиноят-ижро, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларни янгидан қабул қилиши мақсадга мувофиқдир. Бу борада, аввало, тергов ва суд амалиётига инсон ҳуқуқлари соҳасидаги илғор стандартларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратиш кераклигини назарда тутдилар.

Дарҳақиқат, амалга оширилган ишлар натижасида одил судлов жараёнида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиқди.

Негаки, айнан суд жараёнида шахсларнинг содир этган қилмишида жиноят таркиби бор ёки йўқлиги, томонларнинг ҳуқуқлари ва бузилган манфаатларини тиклаш, айбсиз шахсни оқлаш, айбдорларни эса қонунларда белгиланган таъсир чораси ёки жазога тортиш, халқнинг давлат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва суд фаолиятига бўлган ишончи айнан ушбу жараёнда билинади.

Шунинг учун ҳам, ¤збекистонда мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб суд-ҳуқуқ тизимида мустақилликни таъминлаш, уларнинг фаолиятига ҳар қандай аралашувларнинг олдини олиш, уларнинг фаолиятида фақатгина қонун устуворлиги тамойилига амал қилиш масалаларига атрофлича эътибор бериб келинмоқда.

Ушбу ислоҳотларнинг узвий давоми сифатида ¤збекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги "Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони мамлакатимизда суд ҳокимиятининг мустақиллигини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Ушбу чиқарилган фармон ва бир қанча қонунларга киритилаётган ўзгартиришлар натижаси ўлароқ, мустақиллик принципи судларга ҳуқуқ беради ва шу билан бирга улардан суд муҳокамасини адолатли ўтказишни, суд жараёнида қабул қилинаётган қарорларнинг одилона бўлиши ҳамда тарафларнинг ҳуқуқларига риоя қилишни талаб қилади.

¤збекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида суд-ҳуқуқ соҳасида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш, фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини юксалтириш, ишларни судда кўриш сифатини ошириш ҳамда холис, адолатли ва қонуний суд қарорларини қабул қилиш учун тарафларнинг тенглиги ва тортишувчанлигини амалда таъминлаш механизмларини кенгайтириш лозимлиги мақсад қилиб қуйилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ¤збекистон Республикаси Олий суди томонидан Судьялар олий кенгаши ва судьялар ҳамжамияти билан биргаликда қонунчилик ташаббуси асосида суд тизимида 2021 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги ташкилий-тузилмавий ўзгаришларни амалга оширишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, унга асосан бир қанча вазифалар белгилб берилди.

Мазкур Фармонига кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар жорий этилади:

Суд ишларини назорат тартибида кўриш институтини тугатиш, ¤збекистон Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарларининг суд ҳужжатлари устидан назорат тартибида протест киритиш ҳуқуқини бекор қилиш;

жиноят ишларини судда кўриш учун тайинлаш босқичида иш юзасидан қарорларни тортишув тамойилига риоя этган ҳолда тарафлар иштирокида қабул қилиш татибини белгилаш, жиноят ишини умумий тартибда кўриб чиқилишига тўсқинлик қилувчи омилларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этиш имконини берувчи дастлабки эшитув босқичини киритиш;

Шунингдек, бир қанча тартибларни ҳам жорий этиш ушбу Фармонда ўз аксини топди. Хусусан, туманлараро, туман (шаҳар) судларининг қарорларини вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг биринчи инстнция суди сифатида чиқарилган қарорларини эса Олий суднинг судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида қайта кўриб чиқиш;

Апелляция тартибида кўриб чиқилган суд қарорларини Олий судининг судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида қайта кўриб чиқиш;

¤збекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларини ¤збекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарлари протестига кўра кассация тартибида такроран кўриб чиқиш;

давлат айбловчиси айбловдан воз кечган тақдирда реабилитация асосларига кўра жиноят ишини тугатиш;

прокурор томонидан суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими ёки қарори бўйича ишларни, ушбу ишлар юзасидан тарафлар мурожаати мавжуд бўлган ҳолдагина, суддан чақириб олиб ўрганиш;

қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари судларда бошқа шахсларнинг ташаббуси билан қўзғатилган фуқаролик ва иқтисодий ишларнинг кўрилишида прокурор ўз ташаббуси билан иштирок этишини истисно этиш.

Фармонда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ низоларни ҳал этиш масалалари ҳам ўз ифодасини топди.

Бундан ташқари, Фармонда янги таҳрирдаги "Судлар тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Ушбу қонун лойиҳасида судларнинг тузилиши, туман (шаҳар) туманлараро, вилоятлар ва уларга тенглаштирилган судларнинг, ¤збекистон Республикаси Олий судининг, ¤збекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатларининг, Раёсатининг, Пленумининг ваколатлари доираси;

Судьялик лавозимига номзодлар ва судьларга нисбатан қўйиладиган талаблар;

судьялар, суд раислари ва раис ўринбосарларини тайинлаш (сайлаш) тартиби;

судьяларнинг мақоми, уларнинг мустақиллиги кафолатларини кўчайтириш;

судьяларга нисбатан интизомий иш фақат судьяларнинг тегишли малака ҳайьатлари томонидан қўзғатилишини назарда тутган ҳолда, судьяларнинг интизомий жавобгарлиги, интизомий ишни қўзғатиш ва кўриб чиқиш тартиби;

судьялар ваколатларини тўхтатиб туриш, шунингдек, тугатиш асослари ва тартиби;

Хулоса қиладиган бўлсак, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, ўз навбатида, инсон ҳуқуқларининг узвий давоми сифатида, суд соҳасига муносиб   кадрлар таъминлашга қаратилгандир.


Анварбек Аминов,

Тошкент вилоят маъмурий 

судининг судьяси.