ТЕРИМ АВЖИДА

Шу кунларда далаларимизда қайноқ меҳнат ҳукмрон. Пахтакорларимиз минг
машаққатлар эвазига етиштирилган ҳосилни тез ва соз, ёғин-сочин кунларга қолдирмасдан йиғиштириб олиш учун ҳар дақиқадан унумли фойдалани-шаяпти. Марра сари дадил интилаётган фермер хўжаликлар сони тобора ошиб бормоқда. Бу борада "Гулистон" ММТП ҳудудидаги "Гулистон Раҳмат Баракаси", Алишер Навоий ММТП ҳудудидаги "Рос-Чайкал Оқдарё", Янгиқўрғон ММТП ҳудудидаги "Оқдарё Дагар Муқимов" сингари фермер хўжаликларида ҳосил йиғим-терими жадал суръатлар билан олиб борилмоқда. Бу фермер хўжаликларида дала меҳнаткашларига етарли шарт-шароитларнинг яратиб берилганлиги терим суръатининг ошиб боришига хизмат қилмоқда. Эрта-индин юқоридаги фермер хўжаликларида зиммадаги режанинг бажарилиши таъминланиши кутилмоқда.
- Пахта миллий бойлигимиз, ризқ-рўзимиз эканлигини унутмаслигимиз керак, - дейди "Рос-Чайкал Оқдарё" фермер хўжалигининг раиси, тажрибали деҳқон Сулаймон Рустамов. - Очиғини айтиш керакки, бу йил ҳосил етиштиришда қатор қийинчиликларга дуч келинди. Ёзнинг жазирама иссиғида ғўзани суғориш учун барча имкониятларни ишга солдик. Чунки сув танқислиги яққол кўзга ташланди. Самарали меҳнат қилганлигимиз туфайли далаларимизда мўл ҳосил яратилган. Фермер хўжалигимиз аъзолари ва қишлоқдаги меҳнатга яроқли аҳоли ёрдамида ҳосилни тезроқ йиғиштириб олишга ҳаракат қиляпмиз. Бизнинг қисқа кунлар ичида режани бажариш имкониятимиз мавжуд. Шундай экан, бир грамм ҳам пахтани нобуд қилмасдан йиғиштириб оламиз.
Бир сўз билан айтганда, туманимиз далаларида машаққатлар эвазига етиштирилган мўл ҳосилни тезроқ йиғиштириб олиш учун фермерларимиз кунларни тунларга улаб меҳнат қилишмоқда.
Ўз мухбиримиз.

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00