Электр токидан ноқонуний фойдаланган фермер жазоланди

Судланувчи Каримов Шариф (исми-шарифи ўзгартирилган) тумандаги "Янгиобод МФЙ"га қарашли фермер хўжалигининг раҳбари сифатида фаолият юритади. Ш.Каримов ўзи раҳбарлик қилиб келган фермер хўжалигида жойлашган трансформаторга ўрнатилган электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланишни ўз олдига мақсад қилиб олади. Шу мақсадда у трансформаторга ўрнатилган электр энергиясини ҳисобга олиш прибори, ўлчов трансформаторларини улаш схемаларини ўзбошимчалик билан ўзгартириб, электр энергиясига тўғридан-тўғри уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланади. Ўзининг бу хатти-ҳаракати билан Ш.Каримов назорат қилинмайдиган даромад олиш ва ноқонуний йўллар билан бойлик орттириш мақсадида, ўша вақтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 22-сонли Қарори 23-банди талабларини қўпол равишда бузилишига йўл қўяди.
Ш.Каримовнинг фермер хўжалигида трансформаторга ўрнатилган электр энергиясини ҳисобга олиш прибори, ўлчов трансформаторларини улаш схемаларини ўзбошимчалик билан ўзгартириб, қуввати 18 кВт бўлган 1 дона сув насоси ускунасини тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги Оқдарё туман электр таъминоти бўлими ходимлари томонидан 25.04.2024 йилда ўтказилган тадбирда фош қилинди. Фермер хўжалиги раҳбари бўлган Ш.Каримов "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ манфаатларига жами 56.764.800 сўм зарар етказиб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилганлиги аниқланди.
Судда сўроқ қилинган судланувчи Каримов Шариф ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, бугунги кунда туман электр таъминоти корхонасига етказилган 56. 764. 800 сўм зарарни тўлиқ қоплаб берганлигини инобатга олиб, унга нисбатан қонуний енгиллик беришни сўраб кўрсатма берди.
Судланувчи Каримов Шариф Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисмининг "б","д" бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари миқдорида 17.000.000 сўм жарима жазоси тайинланди.
Амир МУСТАФАҚУЛОВ,
туман прокурорининг катта
ёрдамчиси.
ШАРҚ МАНБАЛАРИДА ЎЛЧОВ БИРЛИКЛАРИ
- 09 июн, 11:14
Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10
Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37
Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05
Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00




