УСТОЗЛАР МИЛЛИЙ ФОРУМИ
2022-2023 ўқув йили олдидан халқ таълими муассасалари раҳбарларининг масъулияти ва ташаббускорлигини, тизимда фаолият юритаётган педагог ходимларнинг касбий салоҳияти ва маҳоратларини янада ошириш, ўқув дастурлари ва дарсликлардаги янгиликлар, ўзгаришлар билан тизим ходимларини яқиндан таништириш ҳамда янги ўқув йилидаги муҳим ва устувор вазифаларни белгилаб олиш мақсадида жорий йилнинг 25 август куни туман Халқ таълими бўлими ходимларининг анъанавий Август конференцияси бўлиб ўтди.
Ушбу тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Эркин Салихов, туман прокурори А.Вахабов ҳамда вилоят Халқ таълими бошқармаси ходимлари сўзга чиқиб, педагог ходимларни ушбу қутлуғ байрам билан муборакбод этишди.
Конференцияда туман Халқ таълими бўлими мудири С.Ортиқова 2021-2022 ўқув йили якунлари, эришилган ютуқлар ҳамда янги ўқув йилида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар хусусида маъруза қилди. Шунингдек, туман ХТБ мудири ўз нутқида бугунги кундаги таълим соҳасидаги ислоҳотлар, янгиликлардан руҳланиб, Президентимиз томонидан ўқитувчиларга берилаётган юксак эътироф ва эътибор учун ўз миннатдорчилигини билдирди.
Тадбир сўнгида 2021-2022 ўқув йилида муваффаққиятга эришган бир гуруҳ таълим фидойиларига туман Халқ таълими бўлимининг эсдалик совғалари топширилди.

Мавзуга оид:

Депутатлар халқ орасида
- 04 мар, 12:06

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00

Адлия ва суд
- 05 фев, 11:52

Таълим натижалари
- 21 дек, 10:24