1МАРТДАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИ ЭЛЕКТРОН ОНЛАЙН АУКЦИОН ОРҚАЛИ ИЖАРАГА БЕРИЛАДИ

2024 йил 1 мартданбошлабқишлоқхўжалигигамўлжалланган ер участкалариниижарагаберишдаочиқ электрон танловўрнига электрон онлайн аукцион савдоларижорий этилиши кўзда тутилган.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари электрон онлайн аукцион савдолари орқали ўттиз йилга ижарага берилади, бунда бошланғич нарх ер участкасининг норматив қиймати миқдорида белгиланади.
Бунда:
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини уч йил муддатда ҳар ойда тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;
Деҳқон хўжалиги, якка тартибда боғдорчилик, полизчилик ва чорвачиликни юритиш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолиби бўлган «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган фуқароларга ер участкаси нархини беш йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;
2024 йил 1 мартга қадар Самарқанд вилоятиэлектрон онлайн аукцион савдоларигақишлоқ хўжалигига мўлжалланган 1 332,2гектар ер участкасичиқарилиши режалаштирилган.
Қахрамон Эшанкулов
“ Электрон онлайн-ауционларни ташкил этиш ”АЖ Самарқанд вилояти ҳудудий вакили