АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШНИНГ МАМЛАКАТ ТУРМУШ ДАРАЖАСИНИ ЎРГАНИШДАГИ ЎРНИ

- Нима учун аҳолини рўйxатга олиш аҳоли турмуш даражасини ўрганишда жуда муҳим?

Аҳолини рўйxатга олиш ижтимоий-иқтисодий сиёсатни ишлаб чиқиш - аҳоли фаровонлигини оширишга ёрдам берадиган қарорлар қабул қилишга имкон беради. Бундан ташқари миллиардлаб давлат пулларини адолатли тақсимлашда, аҳоли ҳақидаги долзарб маълумотлар талаб қилинади. Аҳолини рўйxатга олиш давлат маблағларини адолатли тақсимлашда ёрдам беради. Бунда таълим дастурларини, соғлиқни сақлаш тизимини, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини ва автомобил йўлларини қуриш каби аҳоли турмуш даражасини юксалтирадиган тадбирлар, ҳудуддаги аҳоли сонига қараб молиялаштирилади. Умуман олганда, аҳолини рўйxатга олиш бизнинг мамлакатимиз қандай ўзгараётганини кузатишга ёрдам беради.

Аҳолини рўйxатга олиш маълумотлари нафақат, қарор қабул қилувчилар, статистика тизими ва қонун чиқарувчи давлат органлари учун, балки тадқиқот ва маркетинг компаниялари,  хусусий сектор ва сиёсий партиялар учун ҳам қимматли маълумот манбаи бўлиб ҳисобланади.

Рўйxатга олиш, олимлар айтганидек, ҳисоботларда мавжуд бўлмаган маълумотларни олиш ёки унинг маълумотларини текшириш учун махсус ташкил этилган статистик кузатув тури ҳисобланади. Одатда, аҳолини рўйхатга олиш бир қатор хусусиятлар бўйича статистик кузатув объектининг сони, таркиби ва ҳолати тўғрисида маълумот олиш учун мунтазам равишда амалга оширилади.

- Нима учун аҳолини рўйхатга олиш керак?

Дунёнинг кўплаб мамлакатлари учун, статистик тадқиқотлар ўтказиш учун янги замонавий муқобил ёндашувлар ишлаб чиқилишига қарамай, демографик ва ижтимоий кўрсаткичларни ишлаб чиқишда ҳамда аҳоли ҳолати ҳақида ягона ва аниқ маълумот манбаи сўров асосида ташкил-лаштириладиган аҳолини кенг қўламли рўйxатга олиш ҳисобланади.

Бирлашган Миллатлар ташкилоти ўн йилда бир марта бундай “аҳолининг фотопортретлари”ни тузишни тавсия қилади, чунки жамиятда ўн йил ичида аввалги тадбирларда қўлланилган аҳолини рўйxатга олиш услубият самарадорлиги ҳамда аҳоли таркиби бўйича сезиларли даражада ўзгаришлар юз берган бўлади.

Шу сабабли сўровномалар мазмунига тузатишлар  киритиш, замонавий ижтимоий ва хулқ-атвор омилларини ҳисобга олган  ҳолда маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш услубиятини такомиллаштириш талаб қилинади.

Бундан ташқари, БМТ жамиятнинг сиёсий ҳаётини рағбатлантирадиган, хусусан, демократик сайловларни ўтказишда, давлат ресурсларидан оқилона ва адолатли фойдаланишда ҳамда тақсимлашда аҳолини рўйxатга олишнинг ўрни улкан эканлигини эълон қилди.

Дунёнинг деярли барча мамлакатларида статистика тўғрисидаги қонунлари мавжуд бўлиб, уларда  рўйxатга олиш жараёнида жисмоний шахслардан олинган маълумотларни фақатгина статистика мақсадларида фойдаланиш, уларни жамланма ҳолатда ва эгаси мавҳум-лаштирилган тарзда эълон қилиниши белгилаб қўйилган.

Аҳолини рўйxатга олиш сўров-номаларида аҳоли турмуш даражасини ўрганишда муҳим бўлган саволлар киритилган.

Дунёнинг турли давлатларида аҳолини рўйxатга олиш сўровномалари жуда ўxшаш.  Давлат ижтимоий дастурларини, шу жумладан, кам таъминланган оилаларга, боқувчисини йўқотган фуқароларга, ногиронларга ёрдам бериш дастурларини ишлаб чиқишда сўровномалардаги маълумотлар қўл келади.

Шу билан бирга, аҳолини рўйхатга олиш жараёни турмуш даражасининг барча ижтимоий-иқтисодий жиҳатларини ўзида акс эттиради. Масалан, миллий таркиби, даромадлари, бандлиги, маълумот даражаси, мулкий ҳолати, яшаш шароитлари каби кўрсаткичларни қамраб олади. 

Миллий таркиби тўғрисидаги аҳолини рўйхатга олиш маълумотлари одамлар ҳаётининг турли жиҳатларини ўрганиш, уларнинг жойлашуви, маданий хусуси-ятлари, мамлакатимизда яшайдиган халқларнинг ўзаро таъсирининг мураккаб жараёнларини таҳлил қилиш учун кенг қамровли материалдир.

Аҳолини рўйхатга олиш бўйича сўровномалар шундай тузилганки, бунда даромад манбалари эмас, балки яшаш манбалари ўрганилади. Бошқача қилиб айтганда, сўровномаларда одамлар маълум пул суммаларини қабул қилиш каналлари эмас, балки иш жойларини кўрсатадилар. Аҳолининг яшаш жойлари манбалари бўйича тақсимланиши ҳақидаги маълумотлар мамлакат аҳолисининг, ҳудудларнинг ва уларнинг маъмурий-ҳудудий тузилмаларининг ижтимоий-иқтисодий тузилмасини таҳлил қилиш имконини беради.  

 Саволларга туман статистика бўлимининг бошлиғи Зоҳид Эргашев жавоб берди.