ЯНГИРAВОТ-2 МAҲAЛЛAСИДA СAЙЁР ҚAБУЛ

10 июль куни белгиланган график асосида 1-сектор ҳудудидаги Янгиравот-2 маҳалласида туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Унда ташкилот раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, Халқ қабулхонаси мудири ва маҳаллада яшовчи фуқаролар ҳамда  ёшлар иштирок  этишди.
Қабулда бандлик, кредит ажратиш, моддий ёрдам тайинлаш, газ баллон, йўлни таъмирлаш сингари масалалар юзасидан  қилинган мурожаатлар юзасидан қонун доирасида тушунтиришлар берилди. Мурожаатларнинг қарийб 30 фоизи жойида ҳал этилди.  Муддат талаб қиладиган мурожаатларни ўрганиб ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига  топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.