Инсон ва қонун ФИРИБГАРЛИККА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

Судланувчи Исроил Умаров (исми-шарифи ўзгартирилган) тумандаги 2-сонли "Касб-ҳунар" мактаби ўқитувчиси лавозимида ишлаб келар эди. У  ўзининг хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзганинг мулкини фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончини, суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилиш ҳамда текин йўл билан моддий бойлик орттиришни ўз олдига мақсад қилиб олади.
 Шу мақсадда 2023 йилнинг октябрь ойи бошларида туман ҳудудида фуқаро Н.С. билан учрашиб, уни ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириб бериши эвазига 1.000.000 сўм талаб қилади. Шунингдек, унинг таниши А.И.нинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўладиган имтиҳонларидан муаммосиз ўтказиб бериш эвазига ундан Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида 3.220.000 сўмга тенг бўлган, 250 АҚШ доллари беришлигини айтиб, уларнинг ишончига кирган.
Судланувчи И.У. ўзининг хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзганинг мулкини фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончини, суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилиш ҳамда текин йўл билан моддий бойлик орттириш мақсадида қинғир ишга қўл уради. У 2023 йил 23 октябрь куни соат 15:00 ларда Самарқанд шаҳар ҳудудида фуқаро Н.С. билан кўришиб, унинг ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириб бериш эвазига олиши лозим бўлган 1.000.000 сўм миқдоридаги пуллардан 500.000 сўмини ва Н.С.нинг таниши А.И.ни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўладиган имтиҳонларидан муаммосиз ўтказиб бериш эвазига олиниши лозим бўлган 250 АҚШ доллари миқдоридаги пуллардан 500.000 сўм миқдордаги жами 1.000.000 сўм миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган вақтида Департаментнинг Оқдарё туман бўлими ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир вақтида жами 1.000.000 сўм миқдоридаги ашёвий далиллар билан ушланиб, холислар иштирокида расмийлаштирилган ва ўзининг жиноий ҳаракатларини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказа олмасдан, жиноят содир этишга суиқасд қилган.
Судланувчи Исроил Умаров, Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,168-моддаси 3-қисмининг "б,в" бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,168-моддаси 3-қисмининг "б,в" бандлари билан ҳар ойда ойлик иш ҳақидан 20 фоиз миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
  Б.Нурматов,
Бош прокуратура ҳузуридаги 
иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Самарқанд вилоят бошқармаси  бўлим бошлиғи, адлия маслаҳатчиси.