Мактаб директори кимга бўйсуниши керак?

Юртимизда қахратон қиш бошлангандан кейин маълум муддат барча олий ўқув юртларида, мактабларда таътил жорий этилди. Қизиқ томони шундаки, таътил тугагач мактабларни қачон очилишига хўжайинлик қилиш жойлардаги ҳокимларга топширилди. Ҳатто ҳокимлар мактабларга бориб хоналарнинг иссиқлигини текширадиган бўлишди. Нуқсонга йўл қўйган баъзи бир директорларни ишдан олишди. Бу тўғрими? Мактаб директорини ҳоким ишдан оладиган бўлса халқ таълими вазирлиги томошабин бўлиб туриши керакми? Бундан кўриниб турибдики, ҳокимларнинг айтгани айтган, дегани деган экан-да. Ҳеч ким уларнинг буйруғини бекор қила олмайди. Гап қайтарган қонун эгаси бўладими, бошқа бўладими ишдан кетиб қолиши мумкин. Шу боисдан ҳам бизнинг фикримизча ҳокимларнинг ваколатини чеклаган ҳолда мактаблар тизими билан тўғридан-тўғри халқ таълими вазирлиги шуғулланиши керак. Ахир чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин деган ибора бежизга айтилмаганку. Эшитишимизга қараганда баъзи жойларда маҳалла раислари мактаб директорига буйруқ бериб ўзи амалга ошириши лозим бўлган ишларни ҳам бажаришга ҳаракат қилаётган экан. Бу ҳолатга асло тоқат қилиб бўлмайди. Қисқа қилиб айтганда мактаб директорларини туман Кенгаши сессияларида тасдиқлашни ҳам ҳожати йўқ. Бу иш билан тўғридан тўғри халқ таълими вазирлиги шуғулланиши керак. Бунинг учун эса янги тайинланган халқ таълими вазири Ҳилола Умаровадан қатъийлик талаб қилинади, холос! Вазир бу ҳақда жиддий ўйлаб кўради деган умиддамиз.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00