ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ТУМАН САЙЛОВ КОМИССИЯСИ РАИСИ (М.МУСАЕВ)НИНГ САЙЛОВ ЯКУНЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТИ ВА САЙЛАНГАН ДЕПУТАТНИНГ ВАКОЛАТИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 93-моддасига асосан Халқ депутаталари туман Кенгашининг 2020 йил 29 августдаги №11/47-сон қарорига биноан 2020 йил 4 октябрда туман Кенгаши бўшаб қолган депутатлик ўрнига 21-Қаҳрамон сайлов округида сайлов ўтказилиб туман Кенгашига депутат сайланган.

Сайловга тайёргарлик ва уни ўтказиш сайлов Қонунлари ва пандемия талабларига мос равишда ташкил этилган.

Сайлов округида тумандаги сиёсий партиялар туман Кенгашлари тавсияларига биноан 5 нафар фуқаро номзоди туман сайлов комиссияси томонидан номзод этиб рўйхатга олинган

Сайловда жами 4006 нафар сайловчилардан 2930 нафари қатнашган ва 2883 нафар сайловчи овоз беришда иштирок этган.

Кун тартибидаги масалани муҳокама этиб халқ депутаталари туман Кенгаши ўн тўртинчи сессияси 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси раиси М.Мусаевнинг 2020 йил 4 октябрь куни бўшаб қолган ўринга 21-Қаҳрамон сайлов округида ўтказилган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. Депутат сайловини ўтказган 193, 203-сайлов участкалари 21-Қаҳрамон сайлов округи комиссиясининг сайлов натижалари ҳақидаги баённомаларига таянган ҳолда туман сайлов комиссиясининг 2020 йил 4 октябрдаги баённомаси ва сайлов якунлари ҳақидаги қарори билан сайловчиларнинг кўпчилиги (75 фоизи) ёқлаб овоз берганлиги учун туман Кенгашига 21-Қаҳрамон сайлов округидан Сулаймонов Нажмиддин Баҳриевич депутат этиб сайланганлиги сабабли депутатлик ваколати эътироф этилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси “Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 1 ва 17-моддаларига биноан сайланган депутат Сулаймонов Нажмиддин Баҳриевич туман ҳокими вазифасида бўлганлиги учун айни пайтда Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси ҳисобланиши қайд этилсин.

4. Туман Кенгашининг ушбу қарори ижросини назорат қилиш Кенгашнинг Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси (З.Ҳусанов) зиммасига юклатилсин.



Сессия раиси          Ч.Ортиқова.