Жиноят ва жазо ГИЁҲВАНДЛИККА РЎЖУ ҚЎЙИШ ОҚИБАТИ

2022 йил 12 июль куни Оқдарё тумани "Бошдархон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган
"Сам Агро Рассвет" масъ-улияти чекланган жамият раиси Ф.Ш. туман ИИБга билдириш хати билан мурожаат
қилиб, МЧЖга қарашли
бўлган иссиқхонадаги 120 дона 6 метр узунликдаги 4 см х 15 см ўлчамдаги тахталарини 2023 йил 11 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахслар яширин равишда
ўғирлаб кетишганлигини маълум қилди. Дастлабки суриштирув натижасида Оқдарё тумани Лойиш
маҳалласи Янгиобод кўчасида истиқомат қилувчи Жумаев Элёрни яшаш уйида тахталар бўлиши
мумкинлигини айтишган вақтида ИИБ ходимлари унинг яшаш уйида тинтув тергов ҳаракати ўтказишди.
Тадбир давомида Жумаев Элёрни уйининг қурилиш ишлари ҳали тугалланмаган қисмига яшириб қўйилган
1 дона гугурт қутиси ичида "марихуана" гиёҳвандлик воситаси топилди. Ушбу "марихуана" гиёҳвандлик
воситаси холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди.
Шунингдек, унинг яшаш уйини молхонасининг томидаги ғиштлар орасида "марихуана" гиёҳвандлик
воситасини қуриган тана қисми борлиги аниқланиб, ушбу тана қисмини ҳам ҳужжатлаштириб олишди.
Бундан ташқари, тадбир давомида "каннабис" уруғларини гугуртга солиб хожатхонанинг ўртасига ташлаб
қўйилган "каннабис" уруғлари солиб қўйилган гугурт қутиси ҳамда "марихуана" чекиш учун мўлжалланган
баклажка ва фольга қоғозлари ҳам ҳужжатлаштириб олинди.
Судланувчи Жумаев Элёр, 2022 йил май ойида ўзи яшаб келаётган уйининг томорқасига келгусида ўзи истеъмол
қилиш мақсадида
экиб, етиштирилиши тақиқланган "каннабис" гиёҳвандлик ўсимлигини уруғларини экиб, улардан униб чиққан
1 туп "каннабис" гиёҳвандлик ўсимлигини етиштириб, парваришлаб келган. У ўз ҳовлисида экиб, етиштирган
ва келгусида истеъмол қилишлиги учун 2,60 грамм (озгинадан кўп миқдордаги) "марихуана" гиёҳвандлик воситасини сақлаб келганлиги 2023 йил 11 февраль куни соат 08:30 лар чамасида
Оқдарё тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган "Қорадори-2023" тадбири давомида аниқланиб, 2,60 грамм миқдордаги "марихуана" гиёҳвандлик моддаси тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Судланувчи Жумаев Элёрга Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддасига асосан, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан ўташлик учун узил-кесил 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Р.Вахобов,
туман прокурори ёрдамчиси,
2-даражали юрист.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05