Халқ депутатлари туман кенгашининг фаолиятидан ҲУДУДЛАРДА МАВЖУД МУАММОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ЮЗАСИДАН ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР

Xалқ депутатлари туман Кенгаши томонидан 2022 йилдаги фаолияти давомида 24 та сессия ўтказилиб, унда туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари ва тегишли ташкилот ва корхоналар раҳбарларининг жами 221 маротаба ҳисобот ва ахборотлари эшитилган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармон, фармойишлари ижроси бўйича 133 маротаба ҳисоботлар, 25 марта ахборотлар эшитилган бўлса, ваколат доирасида 63 маротаба муҳокама, назорат таҳлили, ҳоким қарорларини тасдиқлаш ва бошқа масалаларда қарорлар қабул қилинди.
Бугунги кунга қадар туман Кенгаши депутатлари томонидан жойлардаги ўрганишлари натижасида аниқланган коммунал соҳа, газ, электр энергияси, йўл ва шу каби бошқа мавжуд муаммолар юзасидан, шунингдек, фуқаролар томонидан келиб тушган турли мазмундаги мурожаатларидан келиб чиқиб, туман ҳокими, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари ва тегишли ташкилот ва корхоналар раҳбарларига жами 92 та депутатлик сўровлари жўнатилган. Жўнатилган депутатлик сўровларидан белгиланган муддатларда жавоб берилганлари 59 та, муддатидан кечикиб жавоб берилганлари 20 та, умуман жавоб берилмасдан қолдирилганлари 9 та, муддати борлари 3 тани ташкил этади.
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан ўз ҳудудларида 2022 йилда ўтказилган 148 та учрашувларда 313 та муаммолар аниқланиб, шундан 188 таси ҳал этилган. Юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари бўйича 212 та мурожаат келиб тушган, шундан ҳал этилгани 91 та мурожаат, рад этилгани 20 та, тушунтириш ишлари олиб борилган 78 та ва иш жараёнидаги мурожаатлар 23 тани ташкил этади.
2022 йил давомида ўтказилган 78 та учрашувларда 69 та муаммолар аниқланиб, шундан 32 таси ҳал этилган, 37 тасига тушунтириш ишлари олиб борилган. 
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатини дахлсизликдан маҳрум этиш бўйича киритилган тақдимномалар жами 2 та, шундан қаноатлантирилган 1 та, рад этилгани 1 тани ташкил этади.
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари фаолияти оммавий ахборот воситаларида, маҳаллий босма нашрларда 26 та, интернет сайтларида 14 та, ижтимоий тармоқларда 26 та ёритилган. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-Ф-сонли фармойиши билан тасдиқланган "Саховат ва кўмак" жамғармаси тўғрисида"ги Низом асосида туман Кенгаши депутатлари билан ҳамкорликда 2022 йил давомида 35 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан 308 нафар фуқароларга "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан 1 243 177 698,0 сўм, 2023 йил 1 чорак давомида 35 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан 33 нафар фуқароларга "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан  282   942  700 сўм маблағда амалий ёрдамлар кўрсатилган. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2020 йил 30 декабрдаги КҚ-173-IV-сонли "Парламент ўйинлари" спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Парламент ўйинлари" спорт мусобақаларининг вилоят босқичида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари фахрли 3 ўринни эгаллади. 
Халқ депутатлари Оқдарё туман Кенгашида 8 та доимий комиссиялар фаолият юритади. Жумладан, саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссия раис ва аъзолари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5152-сонли "Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ва Ўз-    бекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 15 мартда тасдиқланган "Уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришга доир устувор вазифаларнинг амалга оширилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш тўғрисида"ги ҚҚ-203-IV-сонли қарори асосида халқ депутатлари туман Кенгаши ҳузурида "Халқпарвар" комиссия билан ҳамкорликда туманда янги қурилган кўп қаватли уй-жойларни қурилиш жараёни ва фуқароларнинг мурожаатлари асосида ўрганиш ишлари олиб борилган ва тегишли тартибда ишларни амалга оширган. Шунингдек, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари туман адлия бўлими билан ҳамкорликда бир неча бор семинарлар ўтказган. 
                                       Д.АДИЛОВА,     
   туман Кенгаши котибияти мудири.